«Реал Мадрид» кимни ютиб бир қатор рекордларни янгилади?

Реал Мадрид

Кеча УЕФА минтақасида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 2-тур учрашувларига старт берилди. F гуруҳида «Реал» Мадрид жамоаси Германиянинг «РБ Лейпциг» клубини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, Вальверде 80-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб, Асенсио иккинчи голни урди.

Карлло Анчелотти шогирдлари 3 очкони қўлга киритиш билан бирга гуруҳда пешқадамга айланиб олишди. «Қироллик клуб» 54 йил деганда энг яхши мавсум стартини ўтказмоқда. Жамоа кетма-кет саккизта ўйинда

ғалабага эришмоқда. Охирги марта 1961/62 йил мавсумида кетма-кет 11 марта ғалаба қозонишганди.

Бундан ташқари, «Реал» Мадрид немис клубларига қарши кетма-кет 11 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти: 7 та ғалаба 4 та дуранг. Бош мураббий Карло Анчелотти эса ЕЧЛда 100-ғалабасига эришди. Ундан юқорида фақатгина «Манчестер Юнайтед» соби устози Алекс Фергюсон турибди, 102 та ғалабаси билан.

Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур
F гуруҳи
Реал Мадрид — РБ Лейпциг 2:0
Голлар: Вальверде (80), Асенсио (90).
Реал Мадрид: Куртуа, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Алаба (Менди, 81), Модрич (Кроос, 81), Тчуамени, Камавинга (Асенсио, 64), Вальверде, Винисиус Жуниор (Себальос, 85), Родриго (Мариано Диас, 85).
РБ Лейпциг: Гулачи, Симакан (Хенрихс, 75), Орбан, Диалло, Раум, Форсберг (Поульсен, 81), Шлагер, Айдара (Кампль, 75), Собослаи, Вернер (Андре Силва, 81), Нкунку.
Огоҳлантиришлар: Айдара (73), Нкунку (82), Карвахаль (84), Шлагер (90).
«Сантьяго Бернабеу» стадиони

480 марта ўқилди