Бугунга келиб inCruises — сайёҳлик жамоаси ҳақида кўплаб маълумотлар берилмоқда. Кимдир у ҳақида изланиб кўрди, кимдир эса бу нима экан, деганча чуқурлашмади. Шу саҳифаларни ўқияпсизми, демак сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин. Бир марта яхшилаб ўрганиб олинг, кейин уёғини ўзиз биласиз. Истасангиз бутунлай унутинг, истасангиз у ҳақида кўпроқ маълумот олинг ва ҳоказо.
Ҳўш, inCruises нима ўзи?
У шундай нарсаки, у ҳақида фақат гапирилади. Ижобий нарсалар гапирилади. Фарқ шундан иборатки, уни ҳаммаям эшита олмайди. Эшитса ва ҳис қилса — у билан бирга кетади. Демак, inCruises да саёҳатга бўлган муҳаббат ҳақида гапирилади ва ёзилади. Қизиққанларни денгиз-океан бўйлаб саёҳат қилишга жалб қилади. Бу клубга — яъни жамоага кириш аъзолик мезони орқали бўлади. Яъни, сизни кимдир таклиф этиши шарт. Бошқача йўли йўқ.
Жамоада сиз таътилингизни режалаштирасиз, оилавий ёки дўстлар билан денгизга саёҳатига чиқасиз — арзон нархларда. Агар озгина қунт қилиб охиригача ўқиб чиқа олсангиз устунлик тарафларини албатта кўрасиз. Энг камида 50% гача арзон нархларда саёҳат қилиш мумкинлигини тушунасиз. Шундайлар борки, бепул саёҳатга чиқишади, шундайлар борки текинга чиқиб, пул ҳам ишлашади, ишонаверинг.
Бу жамоада туризм соҳасидаги энг юксак ечимлар қўлланилади. Мавжуд нархлар 50% гача чегирма билан берилади. Истасангиз Европа шаҳарлари бўйлаб кезинг, Лондондан тортиб Скандинавия давлатларигача, истасангиз Осиё давлатларига боринг. Ёки АҚШ бўйлаб пастга, Кариб ҳавзасига тушинг. Лотин Америкаси ихтиёрингизда. Янги Зеландиядан Австралия бўйлаб дейсизми, Япония — Кореями хуллас қаерда сув бўлса бориш мумкин. Бугунга келиб мазкур йўналишлар сони 5500 дан ортиб кетди.
Кўпчилик учун бу нарсалар фақат орзудек кўринади, аслида унақа эмас. inCruises жамоаси орқали мақсадингизга бемалол эриша оласиз. Пул ишлаш ва уни ортириб саёҳатга чиқиш ҳамманинг ҳам қўлидан келадиган нарса эмас. Лекин, ўзига хос аъзолик дастури орқали бемалол маълум бир вақт мобайнида йиғиб, кейин бориб келиш мумкин. Вақт эса тез ўтади.
Бу жамоада саёҳатга чиқсангиз жамадонни («чемадан») бир марта каютага жойлаштириб қўясиз бўлди. Қайси шаҳар ёки давлатга борманг, ортингизда 5 юлдузли сузувчи-меҳмонхона кузатиб боради. Бир суткада 24 соат исталган ҳажмдаги егулик ҳамроҳингиз бўлади. Самолётга шошиш, бошқа давлатга учиш, графикка улгуриш деган тушунчалар йўқ. Шароитлари бўлса, исталган люкс меҳмонхонадан яхшироқ. Ошпазлари дунёнинг энг усталари. Театр-шоулар бўлса жаҳон даражасидагилар. Скалалазлик дейсизми, серфинг, тренажер зал, баскетбол майдончаси ва ҳоказо океан ўртасида сизнинг ихтиёрингизда.
inCruises vs ердаги саёҳат
Энди шуларни ердаги классик саёҳат билан солиштирамиз. Аввалам бор меҳмонхона топишингиз керак, аэропортларда шошилиш, багажни кутиш, авто ижарасини ўйлаш ва ҳоказо кўплаб асабни ўйнайдиган ҳолатларга дуч келишингиз турган гап. Сувда эса бунақа бош оғриғи йўқ. Пул ҳам ишлаб олиш мумкин, хоҳиш бўлса.
Демак, inCruises жамоаси билан сизда икки хил танлов бор: биринчиси шунчаки аъзо бўласиз, иккинчисида ҳамкор.
Агар сиз бу жамоага аъзо бўлсангиз замонавий ва бутун қулайликларга тўла бўлган лайнерда океан кезасиз. Битта саёҳатда камида 3 та давлатни кўрасиз, 50% чегирма билан. Сиз нафақат арзонга дунё кўрасиз, балки кейинги саёҳатларга пул ҳам йиғиб борасиз. Оила бюджетига зарар етказмаган ҳолда. Саёҳатга чиқаман деб бирданига пул сарфлашингиз шарт эмас, секин-аста йиғиб бориб мақсадга эришасиз. 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб круизларга 150.000 дан зиёд отеллар ва курортлар ҳам қўшилди.
Озгина рақамлар:
— 5500 ортиқ саёҳат йўналишлари;
— 150 000 меҳмонхона ва курортлар;
— 190 ҳамкор давлатлар;
— 25-50% чегирмалар миқдори.
Мисол келирамиз: агар сиз Миср ёки Туркияга дам олишга бормоқчи бўлсангиз ўша кетадиган пулга inCruises билан камида 3 давлат кўрасиз ва энг қизиғи сервис сизникидан анча яхшироқ бўлади. Гап денгизда ва океанда сузишга ихтисослашган круизлар ҳақида кетяпти. Фараз қилинг гигант лайнер турибди, унинг нархи 1 млрд доллардан қимматроқ, ер юзидаги биронта меҳмонхона бунақа пул турмайди. Круиз лайнеридаги дам олиш — «full include» тизимида ишлайди ва туну-кун сизга хизмат қилишади. Сизни кемада дабдада, чирой ва қулайликлар кутади.
inCruises жамоасига қандай аъзо бўлинади?
Энди қандай қилиб аъзо бўлиш мумкинлиини тушунтирамиз. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш кифоя ва у бепул. Рўйхатдан ўтганингиздан кейин, сиз шахсий кабинетингиз билан танишасиз. У ерда круиз ва отелларнинг брон қилиш нархларини билиб оласиз.
Агар аъзо бўлишни истасангиз $200 кирим қилиш керак бўлади. Бундан 100 доллари кабинет очишингиз учун (бу орқали ҳамма интерактив ишларни амалга оширасиз), яна 100 доллари эса ҳар ой саёҳатингизга кўпайиб бориши учун. Иккинчи 100 доллар ҳисоб рақамингизга 200 доллар бўлиб тушади. Бунинг номини «круиз доллари» дейилади. Яъни, сиз 200 доллар кирим қилдингиз. 100 доллар кабинет учун кетди ва уни эсдан чиқармиз. Иккинчи 100 доллар 200 га айланди ва жами 300 доллар бўлди. Шу пулга етадиган тур бўлса бемалол брон қилишингиз мумкин.
Кейин нима қиламиз? Ҳар ойда ёки энг камида 3 ойда 1 марта 100 доллардан киритиб турасиз. Бу киритаётган пулларингиз икки баравар кўпайиб круиз олиш учун йиғилиб борилади. Якунда эса бирор тур олсангиз гўёки 2 баравар арзонга олган бўласиз. Бу ерда арзон бўлишининг яна бир сабаби — орада ўртакашлар (посредник) ёки брон қилувчи механизм корхоналарнинг улуши йўқ. Ҳамма гап ҳам шунда. Аъзолар учун осон ва арзон қилинган.
Кемалар қандай жиҳозланган ва уларнинг устун жиҳатлари
Лайнер ичидаги каюталар турлича бўлади. Ички каюталар, океанга кўриниб турадиган каюталар, балконли каюталар ва VIP хоналар. Каютада ҳамма нарса бор: душ, ҳожатхона, диван, ТВ ва ҳоказо.
Таомланиш. Бу ҳақида тинмасдан гапириш мумкин. 20 соат ресторанлар сизнинг хизматингизда. Боз устига улар фуршет — шведча стол. Ҳар оқшом исталган турдаги ресторанларга ташриф буюришингиз мумкин — улар бепул. Фақатгина кийимлар талаб даражасида бўлса бўлди. Аёллар тунги кўйлакда, эркаклар шимда.
Лайнетларда 10 тача бассейнлар бўлади. Денгиз сувидаги басейнлар ҳам бор, улар усти ёпилган ва иситиш тизимларига уланган. Қишда ҳам чўмилса бўлади. Жакузи, аквапарклар, тренажер хоналари, мини-футбол заллари ва ҳоказолар сизни кутмоқда. Болалар учун қулайликларни гапирмаса ҳам бўлади: лего хоналар, ўйин заллари, PlayStation, аквапарк, Фараз қилинг 18 та палубали лайнер ва ҳар оқшом ҳар турдаги шоу дастурлар бўлиб ўтади. Дунёга машҳур «Дю солей» цирки, «Бродвей шоу», «Мама мия», «Чигако», «Пушти пантера» ва ҳоказо шоу гуруҳлар билан шартномалар имзоланган. Уларни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.
Ҳар куни лайнер капитанининг газетаси каюталарга олиб келинади. Унда кунлик бўладиган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилади.
Лайнерда саёҳат қилишнинг аоссий устунлиги шундаки, қисқа вақт ичида бир неча давлатларни кўриш мумкин. Ҳаттоки самоёлтда бориш қийин бўлган экзотик давлатларни ҳам. Бир марта нарсаларни каютала жойлаб қўясиз. Жамадонни йиғиштириш. самолётда учиш, рейсларга улгуриш, меҳмонхонани брон қилиш, chech out ва check in қилиш деган тушунчалар қолмайди. Сиз дунё кезасиз меҳмонхона-кема ортингиздан юради.
Мисол учун …
Тасаввур қилинг, бугун Барселона кўчаларида юрибсиз, кечқурун лайнерга қайтдиз, сизни ресторан ва шоулар кутади. Эрталаб эса, Франциянинг Марсель шаҳрида уйғонасиз, кейинги тонгни Италиянинг Рим шаҳрида орттирасиз. Бунақаси оддий ердаги классик саёҳатларда жуда қийин масала. Бўлса ҳам қиммат.
Круиз бу ҳамиша байрам дегани ва у барча ёшдаги фуқароларга мўлжалланган.
Келинг, мисол келтирамиз: Европа бўйича қисқа сафар. Чиқиш порти танланади. Айтайлик, Франциянинг Марсель шаҳри.
Сузиш қуйидагича бўлади:
Марсель (Франция) — Савона (Италия) — Неаполь (Италия) — Палермо (Италия) — 1 кун денгизда — Валенсия (Испания) — Барселона (Испания) — Марсель (Франция). Бу турнинг нархи 490 доллар 1 киши учун. Порт йиғини ва солиқларсиз. Энди брон қиламиз. Одатда 2 кишилик каюта брон қилинади. Ичида 5 тагача одам кетади. 12 ёшгача бўлган болалар бепул. Демак, нархлар икки кишилик каютаники — энг арзони 1100 доллар чиқди. Океанга қараган ойнаси борлари сал қиммат, балкони борлари яна қимматроқ ва ҳоказо.
Хуллас, шунақа гаплар …
Агар сизга қизиқ бўлса, бизга мурожаат қилинг — барчаси ҳақида бепул маслаҳат («консультация») берамиз.
Мурожаат учун:
Телефон/Телеграм: +99897-7508030
