Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. «Барселона» — «Бавария» 0:3

барселона бавария 0-3

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-тур учрашувлари ниҳоясига етди. Каталониянинг «Барселона» жамоаси ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария» клубини қабул қилди. Жуда қизиқарли кечган беллашувда 0:3 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб ҳисобни Мане 10-дақиқадаёқ очишга муваффақ бўлди. 31-дақиқага келиб эса, Шупо-Мотинг иккинчи голни урди. Томонлар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ҳам немислар кичик устунлик билан ҳаракат қилишди. Ўйин охирларида Павар мюнхенликларнинг учинчи голини урди ва амалда ўйин якунига етди. Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски собиқ жамоасига қарши икки учрашувда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқа олмади.

«Барселона» — «Бавария» учрашувидаги рекордлар

«Бавария» футболчилари «Барселона»ни кетма-кет 6 марта мағлубиятга учратишди. Тўплар нисбати эса 22:4, бу ўзига хос натижадир. Бу сафарги ўйинда «Барселона» бирон марта ҳам «Бавария» дарвозаси томон аниқ зарба йўллай олмади. Бунақа ҳолат улар билан бутун тарихда 3 мартагина бўлган. Германия вакили бўлса 13 марта зарба йўллади ва улардан 7 таси аниқ чиқди.

Нагельсманн бўлса «Барса»ни Чемпионлар лигасида 4 марта мағлубиятга учратган биринчи мураббийга айланди. Хави бошчилигида каталонияликлар ЕЧЛнинг еттита ўйинида фақатгина 1 марта ғалаба қозона олишди. У ҳам Чехиянинг «Виктория» жамоасидир. Яна бир кўрсаткич: Хави шогирдлари ЕЧЛ мусобақасида еттита ўйин ўтказган бўлса, улардан бештасида гол ура олмади.

Ўйиндан кейин «Барселона» устози Хави «биз шунақа ғурралар олиб, ўсишда давом этишимиз керак, бугун рақибга бас кела олмадик» деб айтиб ўтди. Президент Хуан Лапорта бўлса «Мўъжиза юз бермади. «Бавария» дунёнинг энг кучли клуби» деди.

Шу тариқа, Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида Ла Лиганинг фақатгина битта вакили иштирок этадиган бўлди. У ҳам бўлса «Реал» Мадрид.

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур
Барселона — Бавария 0:3
Голлар: Мане (10), Шупо-Мотинг (31), Павар (90).
Барселона: тер Стеген, Бельерин, Алонсо, Кунде (Эрик Гарсия, 68), Бальде, Бускетс (Ферран Торрес, 58), Кессиэ, де Йонг, Педри (Рафинья, 59), Левандовски (Торре, 82), Дембеле (Фати, 68).
Бавария: Ульрайх, Мазрауи (Станишич, 79), Упамекано (Павар, 63), де Лигт, Дэвис, Горетцка (Забитцер, 46), Киммих, Шупо-Мотинг (Мюллер, 63), Мане, Гнабри, Мусиала (Гравенберх, 67).
Огоҳлантиришлар: Мазрауи (16), Горетцка (23), Упамекано (35), Бускетс (41).
«Камп Ноу» стадиони.

515 марта ўқилди