Инсон сочи ювилган сувнинг ҳукми ҳақидаги ҳадис

сочи ювилган сувнинг ҳукми

31-боб

Таҳорат ва ғуслнинг ўнг томондан бошламоқ

167-ҳадис

Амму Атийя (рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав) Умму Атийя ва унинг ёнидаги аёлларга қизлари Зайнабнинг мурдасини ювишни “Ўнг томондан ва таҳоратда ювиладиган жойлардан бошлангиз!” – деганлар” (яна қ. 1253, 1254, 1255, 1256, 1257, 1258, 1259, 1260, 1261).

168-ҳадис

Ойша (рз.)дан: “Жаноб Расулуллоҳ (сав) ҳар нарсани ўнгидан бошлашни яхши кўрардилар: пойабзал кийишни ҳам, соч-соқол тарашни ҳам, таҳорат олишни ҳам ва бошқа барча ишларни ҳам”. (яна қ. 426, 5380, 5854, 5926).

32-боб

Намоз вақти яқинлашганда таҳоратга сув сўрамоқ

Ойша (рз.) айтади: “(Сафарда) бомдод намозини ўқидиган вақт келганда таҳорат учун сув қидирилди, топилмади, шундан сўнг таяммум қилмоқликка оят нозил бўлди”.

169-ҳадис

Анас ибн Молик(рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав) аср намози вақти яқинлашганда одамлардан таҳорат учун сув сўрадилар. Сув келтиришгач, Расулуллоҳ (сав) қўлларини идиш оғзига қўйиб, энгаштирдилар-да, одамларга таҳорат олишни буюрдилар. Анас: “Жаноб Расулуллоҳнинг панжалари остида сув силқиб тушаётганини кўрдим, ўша сувдан ҳатто охирги одамгача таҳорат олди”, — дейдилар (яна қ. 195, 200, 3572, 3573, 3574, 3575).

33-боб

Инсон сочи ювилган сувнинг ҳукми (ҳалол ёки ҳаром)

Ато ибн Абу Рабоҳ: “Сочдан арқон ёки ип қилмоқнинг зарар йўқ”, — дер эдилар. Итдан қолган сарқитнинг (ит теккан нарсанинг) ҳукми ва итнинг масжиддан ўтишини ҳукми: Аз-Зуҳрий: “Агар идишдаги сувга ит тегса-ю, таҳорат олмоқ учун ундан бошқа сув бўлмаса, ўша сув билан таҳорат олса бўлади”, — дейдилар, Суфён ас-Саврий эса: “Мана бу ҳукм Қуръони каримдан олинган бўлиб Аллоҳ таоло: “Сув топмасангиз, таяммум қилингиз, бу сувдир ва (итнинг) нафасида бир (зарарли) нарса бордир” (“Нисо” сураси, 43-оят) деган”, — лейдилар.

170-ҳадис

Ибн Сириндан:-“Убайдага дедим: “Бизда Расулуллоҳ (сав)нингсочлари бор. Уни Анас ёки у кишининг уйидагилари орқали олишга муассар бўлдик. Менда Расулуллоҳ (сав)нинг бир тола сочларининг борлиги дунё ва ундаги бор нарсалар меники бўлиб қолганидан ҳам севинчлироқдир” (яна қ. 172).

171-ҳадис

Анас(рз.)дан: “Расулуллоҳ (сав) (Ҳажжатул Вадоъда) сочларини олдираётганларида биринчи бўлиб сочларидан олган киши Абу Талҳа эдилар” (яна қ. 170).

389 марта ўқилди