«Челси» — «Ливерпуль» учрашуви шарҳи

челси ливерпуль учрашуви

Англия Премьер-лигасида бу йилги футбол мавсуми бошланди. Футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор шиддатли бўлган ўйинлар ҳавола этилмоқда. Чемпионатнинг 1-туридан ўрин олган «Челси» — «Ливерпуль» учрашуви кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши турган гап эди. Сабаби, у турнинг марказий ўйини дея, баҳоланаётганди. Шундай ҳам бўлди. Қизиқарли кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд .Эътиборингизга ушбу ўйин шарҳини ҳавола қиламиз.

«Челси» — «Ливерпуль» учрашуви ҳақида

Дастлабки дақиқалардан бошлаб меҳмонлар кўпроқ ҳужум уюштиришди. Айниқса, Муҳаммад Салоҳ анча фаол ўйнади. Унинг ўзи 12-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, Тепган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Аммо, 18-дақиқада унинг ўзи тўпни қабул қилиб олиб, қарши ҳужумни бошлаб берди. Тўпни эса чиройли тарзда жарим майдончасига узтди. У ерда Диас оёғини келаётган тўпга қўйиб, дарвозага бурворди. Ҳисоб очилди, 0:1. Орадан озгина вақт ўтиб, аниқроғи 29-дақиқада Собослаи тўпни «Мо»га ташаб берди, Салоҳ дарвозабонни ортда қолдириб, иккинчи голни урди. Аммо, ВАР ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди, гол инобатга олинмади.

Ниҳоят, «Челси» ҳам жонланди. 37-дақиқада ўнг қанотда Энцо тўни ён чизиқда Чиллуэлга ташаб берди. У эса, ўз навбатида Дисасига узатди. Дисаси эса имкониятни йўққа чиқармади, гол уриб, ҳисоб тенглашди. Ҳимоячи ўзининг дебют ўйинида дебют голини урди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас «Челси» иккинчи голни ҳам уриб, олдинга чиқиб олди. Лекин, бу гол ҳам бекор қилинди. Чиллуэл ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. Ўйин тенгкурашлар остида кечда. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Иккинчи бўлимда ҳам томонлар олдинга интилишди. Ван Дейкда яхши имконият бўлди. Унинг кучли йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Майдон эгалари таркибида Чилуэлл анча ишончли ўйин намойиш қилди. Беллашув охирларига келиб, Нуньесда имконият пайдо бўлганди, аммо дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Мудрик ҳисобни ўзгартириши мумкин эди ҳам, аммо Михаилдан омад юз ўгирди.

Ўйиндан кейин ва статистик кўрсаткичлар

Учрашувгача бу жамоаларнинг охирги олтитасида «Ливерпуль» мағлубиятга учрамаётганди. Сўнгги бешта ўйинда «Челси» ўртача 1,80 та гол ўтказиб юборган.

Мазкур баҳсда тўп билан муомала қилишда кўрсаткич 65 га 35 нисбатда бўлди, «Челси» фойдасига. Икки жамоа ҳам дарвоза томон 8 мартадан зарба йўллади. Мезбонларда тўрттаси зарба аниқ дарвоза томон борган бўлса, меҳмонларда битта зарба аниқ чиқди. Жарима зарбалари 12 га 5 нисбатда бўлди.

Шу тариқа «Челси» — «Ливерпуль» учрашуви жанговор дуранг билан якун топди. Адолатли ҳисоб қайд этилди.

Учрашув қайдномаси билан танишинг

Англия чемпионати, 1-тур
Челси — Ливерпуль 1:1
Голлар: Дисаси (37) — Диас (18)
Челси: Санчес, Жеймс, Тиаго Силва, Дисаси, Колуилл, Чилуэлл, Галлахер, Фернандес, Чуквуэмека, Стерлинг, Жексон.
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер, Салоҳ, Диогу Жота, Диас, Гакпо.
Огоҳлантиришлар: Чуквуэмека (4), Фернандес (32), Диогу Жота (32).
«Стэмфорд Бридж» стадиони.

415 марта ўқилди