Тошкентда веб сайт яратиш хизмати

тошкентда веб сайт яратиш

Рақамли дунёда яшаяпмиз. Кундалик ҳаётимизга Интернет, смартфонлар, виджет ва ҳар хил ақлли қурилмалар аллақачон кириб бўлган. Уларсиз бир зумга ҳам бу ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Бу табиийдир. Айниқса, тадбиркорлик фаолияти ёки шахсий бренд устида ишлайдиганлар замонавий ахборот коммуникацион технологияларисиз бир қадам ҳам силжий олишмайди. Ҳозирга кунга келиб Интернет ва веб сайтларнинг ўрнини босиш қийин бўлиб қолди. Ҳа, ижтимоий тармоқлар улар билан бирга замон билан ҳамнафас. Лекин, уларнинг асосида ҳам веб сайтлар ётади. Бусиз иложи йўқ. Бугун сайтлар ҳақида гаплашамиз. Аниқроғи, Тошкентда веб сайт яратиш хизматларини таклиф қилаётганлар ҳақида бўлади, ушбу мавзу.

Тошкентда веб сайт яратиш ҳақида

Келинг, аввалига веб сайт нима эканлигини тушунтириб кетайлик. Веб сайт (инглизчаси web site) қисқа қилиб сайт десак ҳам бўлади — бир бири билан боғланган веб саҳифалардан иборат ҳамма учун очиқ бўлган жамланмадир. Уларнинг барчаси битта домен (ном, масалан: bilib-oling.com ) остида бирлашган бўлади. Мана шундек номларнинг дунё бўйлаб жамиики йиғиндисини Интернет — бутунжаҳон ўргамчак тўри деб аташади. Янаям соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, сайт Интернетда маълум бир манзилда (URL — дейилади) туради. У ерда эса маълумотлар тўплаи бўлади. Маълумот деганда — матн, расм, мусиқа, видео, ҳужжат, жадвал ва ҳоказоларни тушунамиз. Интернет дегани эса мана шу манзилларнинг жамланмасидир.

Шундай экан, қайсидир корхона ёки бирор шахсни яхшироқ танитиш учун албатта веб сайт қилиш керак бўлади. Ўша сайтда нима сотиш, маҳсулот ёки хизмат турларининг устунлик жиҳатларини, нарх-навоси, расмлари ва ҳоказо маълумотлари тақдим этилиши керак бўлади. Уни кўрган мижозда сотиб олишга ҳайрихоҳлик пайдо бўлади. Сайтлар ҳар хил дизайн ва функционалдан иборат бўлиб, статистик ёки динамик деган тоифаларга бўлинади. Статистик сайт оддий ўзгармайдиган контентдан иборат бўлади. Динамик сайт эса фойдаланувчининг хатти-ҳаракати туфайли ўзгариб, генерация бўлиб туради.

Тошкентда веб сайт яратиш ва уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаб туришга ихтисослашган студиялар жуда кўп. Уларнинг ҳар бирида ўзининг нархлари ва яратиш муддатлари мавжуд. Бунга қўшимча йиллик тажрибалари ва қилган ишларнинг кўлами ҳам бўлади. Биз сизга айтмоқчи бўлган студия бўлса мана 20 йилдан ошдики, жуда кўплаб сайтларни яратиб келмоқда. Оддий ташриф сайтидан (сайт-визитка) тортиб, катта-катта порталларгача муваффаққиятли амалга оширилган. Бизнес субъектларининг веб сайтидан тортиб, вазирликларнинг йирик порталигача ишлаб чиқишган.

Веб сайт яратиш бўйича кимга мурожаат қилинади?

Сайт яартишдан олдин уни фойдаланувчи ва ташриф буюрувчилар учун тўғри кўринишга келтириб олиш лозим. Тасаввур қилиб олиш муҳим. Яъни, ишланма ўқиш ва бирор нарса билан танишиш учун учун қулай бўлиши шарт. Биз йиллар давомида фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузата туриб, нималарга кўпроқ эътибор қаратишини билиб қолганмиз. Ишлаб чиқарилаётган сайт ана ўша омиллар билан янаям сайқалланади. Мақсад битта — максимал даражада қулай қилиш. Кўзни чарчатмаслик ва навигацияни оддий қилиш. Яна бир муҳим жиҳат — веб сайт барча қурилмаларда (компьютер, смартфон, планшет) тезкор равишда очилиш керак. SEO жиҳатдан оптималлаштирилган бўлиб, уни Google ва Яндекс қидирув тизимлари таниши лозим. Аниқроқ айтадиган бўлсак, яратилган сайтни маълум вақтдан кейин қидирув тизимлари кўриб, фойдаланувчига чиқариб бериши керак. Акс ҳолда бунақа сайтнинг фойдаси кам бўлади.

Марҳамат, бизга мурожаат қилинг корхонангиз ёки ўзингиз учун сайтларни қисқа муддатда яратиб берамиз. Уни SEO оптималлаштириб, маълум бир калит сўз бўйича келажакда траффик олиб келишини таъминлай оламиз.

20 йилдан ортиқ тажриба, 100 ортиқ яратилган веб сайтлар.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030
Инстаграм: ҳавола

306 марта ўқилди