Фарзанд учун энг керакли касблар

фарзанд

Ҳар бир ота-онанинг фарзанд кўриши ва унинг вояга етганида ўйлантирадиган бир нарсаси бор. У — зурриёдини қайси касбга йўналтириш. Биласизми, ҳамма нарсада меёр бўлгани маъқул. Яъни, ёшлигидаёқ фарзандингизга катта бўлсанг шифокор бўласан, дейиш унчалик ҳам тўғри эмас. Буни дунё тажрибаси кўрсатмоқда. Ҳа, балки у сизнинг амалга ошмаган орзуингиздир, аммо бу орқали болани боғлаб қўйиш тўғри эмас.

Фарзанд аслида қанақа?

У ахир умуман бошқа олам. У сизга мутлоқ тескари қарашларга эга бўлиши мумкин. Энг тўғри иш — фарзандингизга ҳамма нарсани синаб кўриш учун имкон бериш. Ҳар хил тўгаракларга қўйиб юбориш лозим. Агар унга рақс тўгараги ёки каратэ машқлари ёқмаса уни зўрлаб ўша ерга юбориш керакмас. Чунки, бу орқали болани бузиб қўясиз.

Бола билан доимий равишда алоқа қилиб туриш ва унинг омадсизликларида тўғри йўл кўрсатишингиз шарт. Уни ҳар хил тўгаракларда синаб кўриб, ўзига ёқадиган касбни топиб оласиз.

Агарда фарзандингизда ҳеч бир касбга юраги жиззилламаса унда у билан ётиқчасига гаплашинг. Яъни, касбларнинг моддий даромадига қараб эмас, унинг қобилиятидан келиб чиқиб, йўналиш кўрсатинг. Шундай касб топиш керакки, унда бола ўзининг нималарга қодирлигини максимал даражада чиқара олсин. Бу борада ҳар хил тестлар тиқилиб ётибди. Психолог, педиатр ва кадрлар бўйича мутахассислар болаларни нимага йўналтириш мумкинлиги ҳақида тестларни аллақачон яратиб бўлишган. Улардан фойдалансангиз бўлади. Натижага қараб йўналишни белгилаб оласиз.

Сиз албатта болангизга ўзингизнинг касб ҳақида батафсил сўзлаб беринг. Балки, у сизнинг ишингизни давом эттиришни хоҳлар. Чунки, фарзанд ота-онасининг нималар билан шуғулланишини билиши керак. Ана шундан кейин ўзи танлайди: сизнинг касбингиз ёки бошқаси.

Бола касб танлашда қуйидаги оддий хатоларни қилади:

— битта касб билан охиригача қолишим керак деб ўйлайди
— ман учун зўр ишлар бор деб фикрлайди
— касбнинг ташқи кўринишига қараб бир томонлама ёқтириб қолади
— ўзининг нималарга қодирлиги ҳақида ўйлагиси келмайди
— ўзининг жисмоний ҳолатини ўша ишга мос эканлигини билмайди

Сиз эса, уларга шу хатоларни қилмасликда ёрдам беринг. Унга тўғри йўл кўрсатинг. Бола тезда илғайди ва айтганингизни қилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам болага сиз бир нечта йўналишларни таклиф этинг. Улар қуйидагилар:

— ахборот технологиялари, замонавий компьютер билимлари
— физика ёки математика йўналишлари
— тил билиш билан боғлиқ лингвистика йўналиши
— гуманитар йўналишлар, яъни тарих, психология, педогогика ва ҳоказо
— иқтосодий-молиявий йўналишлар
— табиий фанлар ва илмий йўналишлар

Болангизга эътибор беринг: у гиперактивми ёки бир жойда жим ўйнаб ўтирадими? Ана шу омилни ҳам унутманг. Расм чизиш ёки шахмат ўйнаш гиперактив болага қанчалик қизиқ?

Балки, унда сиз шу пайтгача уялиб келган тадбиркорлик қобилиятлари бордир. Ёки у уй қуришга қизиқар? Хуллас, шу йўсинда фикрланг ва хулосага келинг.

1 153 марта ўқилди