Павел Дуровнинг ҳаётий қоидалари

дуровнинг ҳаётий қоидалари

Бугунги кунда машҳур бўлиб кетган Телеграм ижтимоий тармоғининг асосчиси — Павед Дуровнинг айтган муҳим гаплари ҳозирда жуда долзарбдир. Унинг муваффаққияти, кун тартиби ва нималардан воз кегани ҳақида айтган маълумотлари кўп нарсани англатади. Эътиборингизга Дуровнинг ҳаётий қоидалари нималар эканлигини ҳавола қиламиз. Зеро, улар ҳар биримиз учун зарурий бўлган тавсиялардан иборат.

Павел Дуровнинг ҳаётий қоидалари нималарда иборат?

1-қоида. Бу ҳаётда сизга нима ёқади?

Яхшилаб англаб олинг, сизга нима ростдан ҳам ёқади. Ўша иш сизга роҳат бағишласа — билиб қўйингки сиз бахтлисиз.

2-қоида. Еётган, ичаётган ва чекаётган «аҳлат»дан воз кечинг

Ҳеч қандай мўъжизавий ёки аёрона парҳезнинг ўзи йўқ. Фақатгина табиий нарсалар — мевалар, полиз экинлари, сабзавотлар ва сув. Гўштдан воз кечиб вегетарианга айланиб олишнинг кераги йўқ. Шунчаки, шакар, ун, кофе, алкоголь ва фаст-фудларни камайтиринг.

3-қоида. Ҳориж тилларини ўрганиннг

Бу сизга мисли кўрилмаган имкониятларни очади. У орқали иш фаолиятингиз ортади, юқори лавозимларга эришасиз. Интернетда рус тилида гаплашадиганлар сони 60 млн ни ташкил қилади. Инглиз тилидагилар эса 1 млрд дан зиёд. Ривожланиш маркази — бошқа жойда, шу жумладан инглиз тилидаги ҳаёт ҳам. Бугунга келиб, инглиз тилини билиш — қандайдир зиёли бўлиш дегани эмас, балки ҳаётий заруратдир.

4-қоида. Китоб ўқинг

Ўзингизга ёқадиган мавзуда ва профессионал фаолият билан боғлиқ китобларни мутолаа қилинг. Бу орқали дунёни англаш ва қабул қилишни ўрганасиз. Тарих, табиий фанлар, шахсий муваффаққият, социология, психология ва шахсий биография мавзулари бўйича илни кенгайтириш зарур. Агар китоб ўқишга вақт бўлмаса, аудиокитоб тингланг. Ҳафтасига 1 та китобни ўқиб ёки эшитиб тугатинг. Йилига 50 та дегани бу, ахир.

5-қоида. Дам олиш кунларини фойдали ўтказинг

Шанба ва якшанба кунларидан самарали тарзда ўтказинг. Музей ёки театрга бориб келинг, спорт билан шуғуланинг. Шаҳар ташқарисига чиқинг, қариндошларни кўриб келинг. Ҳеч бўлмаса яхши кинога тушинг. Дунё билан алоқани кенгайтинг. Қанчалик ўзингизда ижобий энергияни ўтказсангиз — бу яхши. Ҳаётни тўғрироқ англашни бошлайсиз.

Яна қандай фойдали тавсиялари бор?

6-қоида. Блог ёки кундалик юритинг

Ўзингизга ёқадиган ёки кўнгилга ўтирган мавзуда блог юритиннг. Кундалик тутинг. Қандай мавзуда ёзишнинг фарқи йўқ. Ҳаттоки, зўр ёза олмайман, деб хавотир ҳам олиш шартмас. Ўзизнинг тилда ёзаверинг. Ўқувчиларингиз сони 10 тага етмаса ҳам майли. Муҳими, блог ёки кундалигингизда сиз фикрлаяпсиз, таҳлил қиляпсиз. Агар мунтазам шу ишни қилиб турсангиз — обуначилар ва сизни узатадиганлар пайдо бўлади. Уларнинг сони ортиб боради.

7-қоида. Олдингизга мақсад қўйинг ва уларни ёзиб

Аввалам бор мақсадларни аниқлаб олинг. Уларнинг албатта қоғозга туширинг. Ҳеч бўлмаса Word’га ёзиб қўйинг. Муҳими улар аниқ ва лўнда ёзилган бўлсин. Қандайдир ўлчам билан ўлчана олсин. Агар мақсад қўйсангиз — унга эришасиз ёки эришмаймиз. Иккитадан биттаси бўлади. Агар мақсад бўлмаса — эришишнинг имкони ўз-ўзидан йўқ. Фарқини кўрдизми?

Мана шунақа гаплар ҳозирча

Кўриб турганингиздек, бой инсонлар қаторида бўлган Павел Дуровнинг ҳаётий қоидалари шулардан иборат. Сайтимизнинг кузатиб боринг, қолган тавсияларни ҳам билиб оласиз.

Давоми бор …

377 марта ўқилди