Дастурлаш билимлари ҳақида

дастурлаш билимлари ҳақида

Дунёда дастурлаш тиллари жудаям кўп. Уларнинг барчаси ўзининг вазифаси ва ишлатиш йўналишига қараб турларга бўлинади. Биз сизга қандай қилиб бўлажак дастурчи нолдан эксперт даражасига чиқа олиши ҳамда ўзи мустақил нималарни ўрганиши кераклиги ҳақида маълумот бермоқчимиз. Биринчи бўлиб қайси тилни ўрганган маъқул? Дастурлаш билимлари ҳақида бизнинг сайтда батафсил маълумот оласиз.

Дастурлаш билимлари ҳақида батафсил FinTechHub лабораториясида

Келинг, аввал дастурлаш тушунчасига ойдинлик киритиб кетайлик. Дастурлаш дегани — бу дастурларни яратиш жараёнига айтилади. Яъни, дастурий таъминот ишлаб чиқиш бу — дастурлаш деганидир. Бунинг учун дастурчилар маълум бир тилда код ёзишади. Бугунга келиб, 300 дан ортиқ компьютер дастурлаш тиллари мавжуд. Аммо, муваффаққиятли ўсиш учун ўнтачасини яхшилаб ўзлаштириб олиш етарли ҳисобланади. Ундан ҳам олдин қайси соҳада фаолият юритишни ният қиляпсиз, шунга аниқлик киритиб кетсангиз тўғри бўлади.

Масалан, кимдир компьютер учун яъни Windows тизимда ишлайдиган дастурни ишлаб чиқишни хоҳлайди. Кимдир эса, Интернет сайтларини яратишга қизиқади. Яна бошқалар мобил иловаларни яратишга иштиёқманд бўлишади. Демак, сизга қайси бири қизиқ бўлса ўша йўналишга мос келадиган тилларни танласангиз мақсадга мувофиқдир.

Python тили — бугунги кундаги энг яхши танлов

Айни пайтда Python дастурлаш тили жудаям машҳур бўлиб бормоқда. Бу тил қисқа ва лўнда, шу билан бирга жуда содда қилиб яратилган синтаксисга эга. Бу тилда дунёнинг кўплаб давлатларида дастурлар яратишмоқда.

Бундан ташқари Java ва C дастурлаш тиллари ҳам анча машҳур. Бу тиллар янги ўрганаётганлар учун анча қийин, аммо ўзлаштириб олинса мисли кўрилмаган дастурлар яратиш мумкин. Олий ўқув юртларида Pascal ва С тилларидан дарслар беришади. Сабаби, бу тиллар фундаментал тил ҳисобланади.

Яна қайси тиллар машҳур?

Бу саволга жавобни сизнинг фаолият турингиздан келиб чиқиб айтиш мумкин. Масалан, сервер билан ишлаш учун PHP, Java, Ruby тиллари мос келади. Фойдаланувчи тарафидан ишлайдиган тилларга келсак энг беназири Java Script. Юқори ҳажм ва босимли мураккаб вазифалар учун C++ тили яхши ҳисобланади. Айнан шу тилда компьютер ўйинлари ишлаб чиқилади.

Яна бир муҳим йўналиш — бу мобил илова яратишдир. Бу ерда Java, Objective-C, Swift каби дастурлаш тилларидан фойдаланилади. Ҳар қандай дастурчи бир нечата тилларни билади. Аммо, ўзининг иш ўрнида асосан битта тилда дастур ёзади.

FinTechHub лабораториясида сиз дастурлаш билимлари ҳақида тўлиқ маълумотлар оласиз. Қайси йўналиш сизга мос келишини ўзингиз ҳис қилиб, танлайсиз.

Мурожаат учун:

Телефон: 71-203-88-00
Веб сайт: fintechhub.uz

190 марта ўқилди