Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркибини эълон қилди

осиё кубоги

Қатар давлатида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасининг финал босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг якуний таркиби эълон қилинди.

Демак, бош мураббий Сречко Катанец ушбу футболчиларни термага жалб қилган:

Дарвозабонлар:
Абдувоҳид Неъматов, Ўткир Юсупов, Ботирали Эргашев;

Ҳимоячилар:
Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Умарбек Эшмуродов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Абдулла Абдуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Шерзод Насруллаев, Зафармурод Абдираҳматов;

Ярим ҳимоячилар:
Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Остон Ўрунов, Аббосбек Файзуллаев, Азиз Турғунбоев, Одилжон Ҳамробеков, Диёр Холматов, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Ҳожимат Эркинов, Шаҳбоз Умаров;

Ҳужумчилар:
Бобир Абдуҳоликов, Игорь Сергеев, Азизбек Омонов.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Элдор Шомуродов жароҳати туфайли мазкур мусобақани ўтказиб юборади.

Осиё Кубоги беллашувлари шу йилнинг 12 январдан ббошланиб, 10 февраль куни якунланади. Унда 24 та терма иштирок этади.

197 марта ўқилди