Англия кубоги, 3-босқич. «Челси» — «Престон» 4:0

челси престон учрашуви

Англия кубоги мусобақасининг 3-босқичидан ўрин олган «Челси» — «Престон» учрашуви ниғоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

«Челси» — «Престон» учрашуви ҳақида

Томонлар биринчи бўлимни нурсиз дуранг кўринишида тугатишди. Барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Броя 58-дақиқада жамоаси олдинга олиб чиққан бўлса, Тиаго Силва 66-дақиқада иккинчи голни урди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб эса, Стерлинг «Челси»нинг учинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин охирларига бориб, Фернандес ҳам номини таблога ёздириб қўйди. Бу пайтда 85-дақиқа давом этаётганди. Шу тариқа «аристократлар» ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиндан кейин

Ўйин тугагач, Маурисио Почеттино шогирдларининг ўйинидан кўнгли тўлганини айтиб ўтди.

«Жуда ажойиб ғалаба бўлди. Биринчи бўлимда бироз асабийлашдим. Танаффусда футболчиларимга худди «Престон»дек ўйнаш кераклигини таъкидладим. Йигитлар бу чақириққа «лаббай» деб жавоб беришди.

Масъулият катта эди, аммо амаллашди. Жамоамиз ёш, фақатгина ғалабалар билан уни шакллантириш мумкин», — дея қисқа қилди мураббий.

Англия кубоги, 3-босқич
Челси — Престон 4:0
Голлар: Броя (58), Тиаго Силва (66), Стерлинг (69), Фернандес (85).
Челси: Петрович, Гилкрист (Тиаго Силва, 61), Дисаси, Колуилл, Гюсто, Мудрик (Мадуэке, 61), Фернандес (Golding, 89), Палмер (Галлахер, 76), Кайседо, Стерлинг, Броя (Вашингтон, 76).
Престон: Вудмен, Хьюз (Бест, 74), Линдси, Стори, Поттс, Браун, Уайтмен (Холмс, 88), Маккэнн (Ледсон, 88), Кин (Эванс, 64), Осмайич (Риис, 64), Миллар.
Огоҳлантиришлар: Уайтмен (68), Холмс (90).
«Стэмфорд Бридж» стадиони.

161 марта ўқилди