Англия чемпионати, 32-тур. «Брайтон» — «Арсенал» 0:3

брайтон арсенал

Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Брайтон» — «Арсенал» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, 33-дақиқада Сака пенальтидан ҳисобни очди. Қолгна иккита гол иккинчи бўлимда урилди.

Хавертц 62-дақиқада ҳамда Троссард 86-дақиқаларда биттадан дарвозани ишғол қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани таъминлаб беришди.

Артета шогирдлари АПЛдаги сўнги 11 та ўйинда 10 марта ғалабага эришдилар. Умумий голлар нисбати 38:4. Бир марта «Манчестер Сити» билан дуранг натижа қайд этилган.

Премьер-лигада чемпионлик учун пойга давом этмоқда.

Англия чемпионати, 32-тур
«Брайтон» — «Арсенал» 0:3
Голлар: Сака (33, пенальти), Хавертц (62), Троссард (86).
Брайтон: Вербрюгген, Лэмпти, Данк, ван Хекке, Эступиньян, Гросс, Модер (Буонанотте, 63), Балеба, Энсисо (Жоао Педро, 63), Аденгра, Уэлбек (Фати, 76).
Арсенал: Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Зинченко (Томиясу, 72), Жоржиньо, Эдегор (Фабиу Виейра, 89), Райс, Хавертц (Нкетиа, 89), Сака (Мартинелли, 64), Габриэл Жезус (Троссард, 64).
Огоҳлантиришлар: Балеба (76), Салиба (79), Уайт (90+5).
«Фалмер» стадиони.

70 марта ўқилди