«Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор» учрашуви шарҳи

ал ҳилол навбаҳор учрашуви

Бу йилги Осиё Чемпионалар лигаси мусобақасининг ўзига хос тарзда ўтишини кўпчилик кутганди. Сабаби, Саудия Арабистонига кўчиб ўтаётган юлдуз футболчилардан биронтаси мамлакатимизга келиб қолса ажаб эмас, деб орзу қилардик. Шундай ҳам бўлди. Юртимиз клублари қатнашган гуруҳларда Неймар ва Бензема сингари дунё футбол юлдузларининг клублари ҳам иштирок этадиган бўлди. Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси куни кеча Ар-Риёд шаҳрида маҳаллий «Ал-Ҳилол» клубига қарши майдонга чиқди. Эътиборингизга «Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор» учрашуви шарҳини ҳавола қиламиз.

«Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор» учрашуви ҳақида

Бу кун аввал бўлиб ўтган матбуот анжуманида наманганликлар устози Самвел Бабаян «Биз эртанги ўйинда мўъжизага ҳам ишонамиз», деганди. Ўзбекистон жамоаси бу номдор рақибини ютиб қўйишига оз қолди. Охирида араблар гол киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Илк дақиқалардан бошлаб «Навбаҳор» иккинчи рақам остида ўйнади. Асосан қарши ҳужумларга ўтиб турди. Ҳимояда футболчиларимиз ишончли ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда икки томон ҳам дарвозаларнинг даҳлсизлигини сақлаб қола олди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 52-дақиқада ўзбекистонлик футболчилар ҳисобни очишди. Дастлаб, Аброрбек Исмоилов марказда рақибини алдаб ўтиб, тўпни шерикларига ташаб берди. «Навбаҳор» таркибида бу мавсум яхши ўйин кўрсатаётган грузиялик ҳужумчиси Тома Табатадзе ўзига берилган ишончни оқлай олди. У бирга-бир чиқиб, Муҳаммад ал-Овайсни доғда қолдириб, гол муаллифига айланди. Бутун ўзбек футбол ишқибозлари қувончдан ҳайқириб юборишди, ўша онда.

Табиийки, бу голни араблар кутишмаганди. Ўтказиб юборилган гол улар янаям ҳужумга ўтиб кетишди. Оливейра, Митрович, Неймарлар наманганликларнинг дарвозабони Ўткир Юсуповни шошириб қўйишди. “Лочинлар” ҳимояда мустаҳкам туриб, қарши ҳужумда омадларини синаб кўрмоқчи бўлишди. Аммо, «Ал-Ҳилол» дарвозасидан бошқа тўп ўтказмади. Жасурбек Яхшибоев ўйин охирларида нуқта қўйшии мумкин эди. Аммо, унинг якуний зарбасини араблар посбони қайтаришга эришди. Кейин эса «сен урмасанг, сенга уришади» мақоласи иш берди,

Майдон эгалари гол урган вазият

Ўйинга ҳакам 10 дақиқадан ортиқ вақт қўшиб берди. Сабабини биласиз, албатта. 90+9 дақиқага келиб «Ал-Ҳилол» ҳисобни тенглаштирди. Тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига кўтарилди. Ҳаводан келаётган узатмани Али ал-Булайҳи боши билан «Навбаҳор» дарвозасига йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Ўша вазиятда Ўткир Юсупов ҳеч нарса қила олмади. Кутилмаганда, вакилларимиз яхши ўйин кўрсатиб дуранг натижани қўлга киритишди.

Шу тариқа «Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор» учрашуви томонларга 1 очкодан тақдим этди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» жамоаси Эронда «Нассажи Мазандарон» клубига 2:0 ҳисоида ютқазиб қўйди. Энди ушбу ҳиндистонлик рақиб 2-турда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.

Ўйин қайдномаси билан танишинг

Осиё Чемпионлар лигаси, 1-тур
D гуруҳи
«Ал-Ҳилол» — «Навбаҳор» — 1:1
Голлар: Булайҳи (90+9) — Табатадзе (52)
Ал-Ҳилол: Муҳаммад ал-Овайс, Али ал-Булайҳи, Салмон ал-Фараж, Рубен Невеш, Ёсир ал-Шаҳрони, Сауд Абдулҳамид, Мальком, Ҳассан ал-Тамбакти, Оливейра, Митрович, Неймар.
Навбаҳор: Юсупов, Милович, Йўлдошев, Иванович, Болтабоев, Исмоилов, Собиржонов, Ўрунов, Искандеров, Голбан, Табатадзе.
Огоҳлантиришлар: Неймар (60) — Иванович (28), Исмоилов (61).
“Қирол Фаҳд” стадиони, Ар-Риёд шаҳри.

244 марта ўқилди