Майдон жиҳатдан дунёдаги энг катта давлатлар

энг катта давлатлар

Бугун эътибиорингизга жаҳондаги энг катта давлатлар ҳақида маълумот берамиз. Зеро, кўпчилик топ-10 мамлакатларни айтишда чалғиб қолади. Бу давлатларнинг майдонлари миллионлаб квадрат километрларда ўлчанади. Улкан табиий заҳираларига ҳам эгадирлар. Ялпи ички ишлаб чиқариш бўйича ҳам етакчи ҳисобланишади. Демак бошладик.

Дунёдаги энг катта давлатлар топ-10 рўйхати

1-ўринда Россия

Дунёдаги энг катта давлат. Шарқий Европа қитъасида 23% ҳудуди бор, Осиё қитъасида эса 77%. Россия Федерациясининг майдони 17 млн км² ташкил қилади, аҳолиси эса — 140 млн дан зиёдроқ. Пойтахти — Москва шаҳри.

2-ўринда Канада

Катталиги жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда. Шимолий Америка қитъасида жойлашган. Атрофини учта океан қирғоқлар эгаллаган. Улар Атлантика, Тинч ва Шимолий Муз океанлари. Унинг АҚШ билан чегараси жаҳондаги энг узун чегара ҳисобланади. Майдони — 9,9 млн км². Аҳолисининг сони бор-йўғи 35 млн ни ташкил қилади. Пойтахти — Оттава шаҳри.

3-ўринда Хитой

Бу давлат дунёда катталиги жиҳатдан учинчи ўринда туради. Майдони 9,6 млн км², аҳолиси — 1,5 млрд дан ошган. Бу Ер юзасидаги энг катта кўрсаткичлардан бири. Пойтахти — Пекин шаҳри.

4-ўринда АҚШ

Америка Қўшма Штатлари бу рўйхатда тўртинчи ўринда туради. Бу мамлакат ҳам Шимолий Америка қитъасида жойлашган. Майдони 9,5 млн км², аҳолиси 330 млн атрофида. Пойтахти — Вашингтон шаҳри. Энг йирик шаҳари эса Нью-Йорк.

5-ўринда Бразилия

Бразилия Федератив Республикаси дунёдаги бешинчи йирик давлат ҳисобланади. Жанубий Америка қитъасида жойлашган. Майдони 8,5 млн км², аҳолисининг сони 207 млн атрофида. Португал тилида сўзлашувчи давлатлар орасида энг каттасидир. Пойтахти — Бразилиа шаҳри, йирик шаҳари — Сан-Паулу.

Топ-10 рўйхатнинг қуйи қисмида қайси давлатлар?

6-ўринда Австралия

Австралия Иттифоқи майдон бўйича жаҳоннинг олтинчи давлатидир. У Жанубий Яримшарда, ўз номи билан аталадиган қитъада жойлашган. Майдони — 7,7 млн км², аҳолиси 25 млн атрофида. Мамлакатни Буюк Британия қироли фақатгина расмий маросимларда бошқаради. Пойтахти — Канберра, йирик шаҳари — Сидней.

7-ўринда Ҳиндистон

Бу давлат Осиё қитъасининиг жанубида, Ҳинд ярим оролида жойлашган. Майдони — 3,2 млн км². Охирги маълумотларга қараганда, аҳолсининг сони Хитойникида (1,5 млрд) ўтиб кетган. Пойтахти Нью-Дели, йирик шаҳри — Мумбай.

8-ўринда Аргентина

Аргентина рўйхатни саккизинчи поғонасида. Жанубий Америка қитъасида жойлашган. Майдони 2,8 млн км², аҳолиси тахминан 45 млн та. Пойтахти Буэнос-Айрес шаҳри.

9-ўринда Қозоғистон

Бизга қўшни давлат катталиги жиҳатдан дуёнда тўққизинчи ўринда туради. Майдони 2,7 млн км², аҳолиси 18 млн атрофида. Ўзбекистондан қарийб икки бараварга кам. Пойтахти — Астана ёки Остона. Йирик шаҳри — Алмати ёки Олма-ота шаҳри.

10-ўринда Жазоир

Жазоир Халқ Демократик Республикаси дунёнинг энг катта топ-10 рўйхатининг охирига илинган. Майдони 2,4 млн км², аҳолси сони 38 млн атрофида. Пойтахти — Жазоир шаҳри.

Топ-20 рўйхатдан қуйидаги мамлакатлар ўрин олган

11-ўрин Конго Демократик Республикаси, майдони — 2 345 410 км²
12-ўринда Саудия Арабистони, майдони — 2 149 690 км²
13-ўринда Мексика, майдони — 1 972 550 км²
14-ўринда Индонезия, майдони — 1 904 556 км²
15-ўринда Судан, майдони — 1 886 068 км²
16-ўринда Ливия, майдони 1 759 540 км²
17-ўринда Эрон, майдони 1 648 000 км²
18-ўринда Монголия, майдони 1 566 600 км²
19-ўринда Перу, майдони 1 285 220 км²
20-ўринда Чад, майдони 1 284 000 км².

Ўзбекистон давлати майдон жиҳатдан дунёда 56-ўринда туради. Бизнинг майдонимиз 447 400 км² ни ташкил қилади.

Кўриб турганигиздек, дунёдаги энг катта давлатлар рўйхати (топ-20) шулардан иборат.

3 130 марта ўқилди