Масжидда илмдан сўзлашмоқ ҳақида

масжидда илмдан сўзлашмоқ

52-боб

Сўрашдан ўзи уялса, биров орқали сўрашнинг жоизлиги тўғрисида

132-ҳадис

Ҳазрат Али (рз.) бундай ривоят қиладилар: “Мен мазийи кўп (шаҳвати тез) одам эдим”. Ал-Миқдодга: “Расулуллоҳ (сав)дан шаҳвати тезликнинг ҳукмини сўрагин”, — деб буюрдим. У кириб сўради. Расулуллоҳ: “Мазий келганда таҳорат олиш лозим”, — деб айтибдилар” (яна қ. 178, 269).

53-боб

Масжидда илмдан сўзлашмоқ ва фатво айтишнинг жоизлиги

133-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Бир киши масжидда тик турган ҳолда: “Ё Расулуллоҳ, таҳлилни (“ла илаҳа иллаллоҳу” деб айтишни) қаердан бошлаб айтайлик?” – деди. Расулуллоҳ: “Мадина аҳли Ҳулайфадан бошлаб, Шом (Сурия) аҳли Жуҳфадан бошлаб, Нажд (Ироқ) аҳли Қарн деган жойдан бошлаб айтадилар”, — дедилар”. Ибн Умар: “Айрим кишилар, Расулуллоҳ Яман аҳли Яламлардан бошлаб таҳлил айтади, деганлар, деб таъкидлашади” – дейди. Ибн Умар: “Мен Расулуллоҳнинг бундай деганларини сира эслай олмайман”, — дер эди (яна қ. 1522, 1525, 1527, 7334).

54-боб

Масала сўраган одамга сўраган одамга сўраганидан кўпроқ жавоб қайтаришнинг жоизлиги

134-ҳадис

Умар (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав)дан бир киши сўради: “Эҳтиромга кирувчи одам (ҳаж вақтида) нима кияди?” “Кўйлак киймайди, салла ўрамайди, шим киймайди, бурнус (чопонга ўхшаш) киймайди. Варс вазаъфарон ила бўялган кийим ҳам киймайди (оқ мато билан танасини ўрайди). Агар шиппак, яъни, оёқ ошиғидан паст оёқ кийими топмаса, маҳсини ошиқдан юқорисини кесиб ташласин, токи оёқ кийими ошиғидан пастда бўлсин! – дедилар” (яна қ. 366, 1542, 1838, 1842, 5794, 5803, 5805, 5806, 5847).

541 марта ўқилди