Бошнинг ҳаммасига масҳ тортмоқ ҳадиси ҳақида

бошнинг ҳаммасига масҳ тортмоқ

35-боб

Ҳамроҳи таҳорат олаётганда сув қуйиб турмоқ

181-ҳадис

Усома ибн Зайддан: “Расулуллоҳ (сав) Арафот тоғидан ошиб, Шаъб деган жойга келганларида, қазои ҳожат қилдилар. Мен Расулуллоҳ (сав)га сув қуйиб турдим, у киши таҳорат олдилар. Сўнг: “Ё Расулуллоҳ, намоз ўқисизми?” – дедим. “Намозгоҳ олдингдадир”, — дедилар” (яна қ. 139).

182-ҳадис

Урва ибн ал-Муғира ибн Шубъбадан: “Муғира ибн Шуъба Расулуллоҳ (сав) билан бирга сафарда эди. Бир куни Расулуллоҳ (сав) қазои ҳожат қилганларидан кейин сув қуйиб бериб турди. Расулуллоҳ (сав) таҳорат олдилар, юзларини, қўлларини ювдилар, бошларига ва маҳсиларига масҳ тортдилар” (яеа қ. 203, 206, 363, 388, 2918, 4421, 5798, 5799).

36-боб

Таҳоратсиз Қуръон ўқимоқ ва ундан бошқа нарсаларнинг жоизлиги

Иброҳим ан-Нахаийдан: “Ҳаммомда қироат қилишнинг ва таҳоратсиз хат ёзишнинг зарари йўқ. Ҳаммрмдагиларнинг лунгиси бўлса, салом бергин, лунгиси йўқ бўлса салом бермагин!”

183-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббосдан: “Бир кеча Расулуллоҳнинг хотинлари холам Маймунаникида ётиб қолдим. Мен ёстиқнинг ён томонига, Расулуллоҳ ва хотинлари узун томонига бош қўйиб ётдилар. Расулуллоҳ (сав) ярим кечагача ухладилар,кейин уйғониб ўтирдилар. Уйқуни қочириш учун юзларини ишқаладилар. Кейин, “Оли Имрон” сурасининг охирги 10 оятини ўқидилар. Кейин, ўринларидан туриб, осиғлиқ мешчани олиб, яхшилаб таҳорат олдилар. Кейин, туриб намоз ўқидилар. Мен ҳам ўрнимдан туриб, Расулуллоҳ (сав) қилганларини қилдим ва чап ёнларига бориб намозга турдим. Ўнг қўлларини бошимга қўйдилар, кейин ўнг қулоғимни чўздилар (ўнг томонга тур, деган маънода). Сўнг 2 ракъат, 2 ракъат, сўнг 2 ракъат, сўнг 2 ракъат намоз, кейин витр ўқидилар, кейин то муаззин келгунча ёнбошладилар, кейин туриб енгилгина 2ракъат намоз ўқидилар. Кейин чиқиб, бомдод намозини ўқидилар” (яна қ. 117).

37-боб

Кўзи қаттиқ тиниб кетганлиги учунгина (бошдан) сув қўймоқ

184-ҳадис

Асмо бинти Абу Бакрдан: “Жаноб Расулуллоҳнинг хотинлари синглим Ойшаникига бордим. Қуёш тутилган бўлиб, одамлар намоз ўқишаётган эдилар, синглим ҳам намоз ўқиётган эди. Мен: “Одамларга нима бўлди?” – десам, Ойша қўллари билан осмонга ишора қилиб, “Субҳаналлоҳ”, — деди. “(Қиёмат) аломатими, бу?” – дедим. У “Ҳа” – деган маънода бош ирғади. Мен ҳам кўзим тиниб кетгунига қадар намоз ўқивердим, сўнг (ўзимга келмоқ учун) бошимдан сув қуя бошладим. Расулуллоҳ (сав) намоздан қайтгач, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар-да: “Кўрмаган бирор нарсам қолмади, ҳаммасини, ҳатто жаннату дўзахни ҳам шу ерда туриб кўрдим. Менга (қуйидаги) ваҳий келди: “Бу кишини(“Бу мўминни” ёки “Бу мувқинни” дедиларми, аниқ билмайман, дейди Асмо) биласанми”, -деб сўрашади. Шунда: “Бу Муҳаммад Расулуллоҳ (сав)дир, бизга далолат ва ҳидоят олиб келган, биз қабул қилганмиз, имон келтирганмиз ва эргашганмиз”, — дейди. “Ором олиб ухлайвер, биз сенинг мувқин (содиқ) эканлигингни билар эдик”, — дейишди. Аммо мунофиқ ёки иккиланувчи (“Мунофиқ” ёки “иккиланувчи” дедиларми, аниқ айтолмайман, дейди Асмо) бўлса, йўқ билмайман, одамлар нимадир деганини эшитганман, мен ҳам (ўшалардан эшитганимни) айтганман дейди”, — дедилар” (яна қ. 86).

38-боб

Бошнинг ҳаммасига масҳ тортмоқ

Аллоҳ таоло ояти каримасида: “Бошларингизга масҳ тортингиз!” (“Моида” сураси, 6-оят) –деган. Ибн Мусайяб айтадилар: “Хотин киши ҳам эркак киши каби юошининг ҳаммасига масҳ тортади”. Имом Моликдан: “Бошнинг бир қисмига масҳ тортилса, кифоя қиладими?” – деб сўрашди. Имом Молик кифоя қилмаслигига Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисини далил қилиб кўрсатдилар.

185-ҳадис

Амр ибн Яҳёнинг отаси бундай ривояи қиладилар: “Бир киши Абдуллоҳ ибн Зайдга: “Жаноб Расулуллоҳ (сав)нинг қандай таҳорат олганларини кўрсатиб бера оласизми?” – деди. Абдуллоҳ: “Ҳа, сув келтиринглар”, — деди. Сўнг қўлига сув қуйиб, 2 марта ювди, кейин 3 марта оғиз ва бурун чайқади, 3 марта юзини ювди, 2 марта икки қўлининг тирсагигача ювди, кейин бошига масҳ тортди, икки қўлининг кафтлари пешонасидан то энсасигача юргизди. Кейин бошланган жойига қайтариб келди. Кейин икки оёғини (ошиғигача) ювди” (яна қ. 186, 191, 192, 197, 199).

278 марта ўқилди