Ўзбекистонда биоактив қўшимчалар

ўзбекистонда биоактив қўшимчалар

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда биоактив қўшимчалар ва уларга (БАҚ) бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Бу табиий ҳолатда тайёрланган маҳсулотлар инсон соғлиғини мустаҳкамлаш, иммунитетни кучайтириш ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда муҳим ўрин тутади. Биоактив қўшимчалар нафақат касалликларнинг олдини олишда, балки уларни даволашда ёрдамчи восита сифатида ҳам ишлатилади.

Ўзбекистонда биоактив қўшимчалар ҳақида: Соғлиқ учун замонавий ечим

Биоактив қўшимчалар — бу витаминлар, минераллар, аминокислоталар, пробиотиклар, гиёҳлар ва бошқа табиий моддаларни ўз ичига олган махсус маҳсулотлар ҳисобланади. Улар танадаги биологик жараёнларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Уларни мунтазам истеъмол қилиш орқали стрессдан халос бўлиш, уйқуни яхшилаш, юрак-қон томир тизимини қувватлаш ва ҳазм қилишни яхшилаш мумкин.

Ўзбекистон бозоридаги БАҚлар турлари

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида турли хил биоактив қўшимчаларни учратиш мумкин. Улар қуйидагилар:

— Иммунитетни кучайтирувчи БАҚлар;
— Семизликка қарши ва вазнни назорат қилувчи маҳсулотлар;
— Юрак-қон томир тизими учун БАҚлар;
— Суюк фаолиятини яхшиловчилари;
— Аёллар ва эркаклар саломатлиги учун махсус қўшимчалар;
— Болалар учун витамин комплексларию

Ҳар бир инсон ўз организми эҳтиёжларига қараб керакли БАҚни танлаши мумкин бўлади.

БАҚларни қаердан сотиб олиш мумкин?

Ўзбекистонда биоактив қўшимчаларни одатда дорихоналар, махсус соғлом турмуш тарзи дўконлари ва онлайн маркетплейслар орқали харид қилиш мумкин. Шу билан бирга, сотиб олаётганда эътибор бериш лозим бўлган асосий жиҳатлар бор. Улар:

— Маҳсулот сертификатланганлиги;
— Ишлаб чиқарувчи бренднинг ишончлилиги;
— Қўллаш бўйича кўрсатмалар ва ножоиз таъсирлар мавжудлиги;
— Муддати ва сақлаш шароити.

Хулоса

Агар сиз ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғини мустаҳкамламоқчи бўлсангиз, биоактив қўшимчалар яхши танлов бўлиши мумкин. Улар табиий таркиби билан организмни қувватлантиради, кундалик ҳаётда энергия ва фаоллик беради.

Бироқ ҳар қандай БАҚни қабул қилишдан олдин мутахассис маслаҳатига мурожаат қилиш тавсия этилади.

244 марта ўқилди