Генри Форднинг сабоқлари: бизнес ва муваффаққият ҳақида

генри форднинг сабоқлари

Бу инсон автомобиль ихтиро қилмаган. У ҳаттоки конвейерни ҳам ўйлаб топмаган. Аммо, Генри Форд оддийгина номаълум машинани мислсиз фойда келтирадиган иннновацион ютуқ даражасига олиб чиқа олган. Унинг ихтироси эса 20 асрни гуллаб яшнашига ҳисса қўшган ва ҳозиргача давом этмоқда. Ҳамма нарсани ундек новаторлар ўзгартиради. Улар янги ғоя олишади: гоҳида ўзлариникини гоҳида бировникини. Уларни ривожлантиришади ва шу даражагача олиб боришадики, якунда улар кундалик ҳаётнинг бир бўлагига айланади. Инновациялар ўзига бўлган ишончни, таваккалчиликка мойилликни, етакчилик сифатлар ва келажакни кўра олишдек қобилиятларни талаб қилади. Бугун Генри Форднинг сабоқлари мавзусида сўз юритамиз. Зеро, унинг айтган гаплари ҳозирги кунда ҳам долзарбдир.

Генри Форднинг сабоқлари нималардан иборат?

Бу шахс йигирманчи аср саноатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган. У топган йиғма конвейер барча соҳада ҳар куни ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситасига айтланди. Форд ўтмишдан сабаб, келажакдан имкониятлар топа олди. Технологияларга ишонди ва улар инсонга енгиллик келтиришини аниқ билди. У учун технологиялар нафақат ўзига фойда келтирадиган бўлди, балки янги ғояларни юзага чиқариш учун хизмат қилди.

Эътиборингизга унинг ҳаётий сабоқларидан айрим лавҳаларни ҳавола қиламиз:

— Сиз бирон ишни қила олишингизга ишонасиз. Ёки ўша нарсани қила олмаслигингизга ишонасиз. Икки ҳолатда ҳам ҳақсиз.
— Бу ҳаётда битта катта муаммо деган тушунча йўқ, жуда кўп майда муаммолар бор.
— Кимдир қачондир ўзи яратган бизнесни ташаб кетади, деб ўйламайман. У доим шу бизнес ҳақида ўйлаши керак.
— Омад — бу 99% муваффаққиятсизлик дегани.
— Хизмат кўрсатишга бағишланган бизнес доимо фойда олишга қаратилади. Бу фойда — уятсиз даражада катта бўлиб кетади.
— Бирлашиш — бу бошланиши, бирга туриш — бу ривожланиш, бирга ишлаш эса — муваффаққият.
— Анча пайт қилишга қўрқиб юриб, кутилмаганда уни амалга ошириб, қила олишингизни билиб олиш — мана шу энг катта ихтиродир.
— Омадли ҳаётнинг энг катта сири — нима қилишингиз шартлигини англаб етиб, ўшани қилишдир.
— Пул бу ҳудди қўл ёки оёққга ўшайди. Агар ишлатмасангиз ундан айрилиб қоласиз.
— Ишда қувонч бор. Нимагадир эришганингизни ҳис қилишдан ортиқ бахт йўқ.

Бу буюк инсоннинг яна қандай гаплари бор?

Генри Форднинг сабоқлари бўйича бошлаган фикримизни давом эттирамиз. Қуйида яна ўзи ҳос гаплар билан танишиб оламиз. Улар:

— Ўзингизда бор нарсаларни ёки ишлатинг ёки улардан айрилинг.
— «Бу нарса ўхшайди ёки ўхшамайди», деб қатъий айта оладиган инсонни учратмадим.
— Агар мен улардан «сиз нима истайсиз», деб сўраганимда улар «от тезроқ юради» деган бўлишарди.
— Етакчи бўлиш учун бирор бир лавозимда ишлаш шарт эмас.

Кўриб турганингиздек, Форд буюк гапларни айтиб кетган. Улардан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик бизнинг ўзимизга боғлиқ.

373 марта ўқилди