Испания чемпионатининг 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий баҳсида «Атлетико» — «Барселона» учрашуви кузатилди. Қизиқарли кечган ўйинда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 22-дақиқада Дембели томонидан киритилди.
Атлетико — Барселона учрашуви ҳақида
Бу ўйин Хави шогирдлари учун жуда муҳим эди. Чунки карвонбошилик қилаётган «Реал» Мадридан ўтиш лозим эди. Қайсидир жиҳатдан улар бунга эришишди. Анчелотти шогирдлари бу турда мағлубиятни қабул қилишганди. Сафардаги ҳар қандай ғалаба қадр қимматга эгадир. «Барселона» бу ишни уддалай олди. Жамоа муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Қизиқарли фактлар
«Барса» бу беллашувда ҳам ҳимояни мустаҳкам қила олди. Ла Лига мусобақаларининг дастлабки 16 та ўйинда каталонияликлар 16 та ўйинда фақатгина 6 та гол ўтказдилар. Бу Испания чемпионатининг эн яхши
натижаларидан бири ҳисобланади. Ҳудди шундай кўрсаткилар 2020/21 мавсумда «Атлетико»да, 1986/87 мавсумда «Барселона»ни ўзида ва 1993/94 йили «Депортиво» жамоалара қайд этишган.
Ушбу 16 та ўйиннинг ҳаммаси голкипер Марк-Андре тер Стеген дарвозани қўриқлаган.
Атлетико — Барселона учрашуви тугагач, Хави қуйидагиларни айтиб ўтди: «Биз олтинга тенг 3 очкони қўлга киритдик. Рақиб бизга босим ўтказди ,аммо ҳимояда туриб бера олдик. Спорт шунақа — яхши ўйнамасакда 3 очкога эга чиқдик. муҳими шу».
Энди, 16 турга кўра «Барселона» футболилари «Реал»дан тоза уч очкога ўзиб кетишди ва жадвалда карвонбошилик қилишмоқда.
Испания чемпионати, 16-тур
Атлетико — Барселона 0:1
Гол: Дембеле (22).
Атлетико Мадрид: Облак, Молина, Савич, Хименес, Рейнилду (Регилон, 82), Льоренте, Карраско (Мората, 65), Коке (Лемар, 73), Барриос (Кондогбиа, 64), Гризманн, Феликс (Корреа, 73).
Барселона: тер Стеген, Кунде, Кристенсен, Араухо, Бальде (Алонсо, 81), Бускетс (Серджи Роберто, 81), де Йонг (Кессиэ, 58), Гави (Рафинья, 73), Педри, Дембеле, Фати (Ферран Торрес, 57).
Огоҳлантиришлар: Араухо (56), Корреа (79), Кристенсен (82), Молина (85), Рафинья (87).
Четлатиш: Савич (90), Ферран Торрес (90).
«Ванда Метрополитано» стадиони
