Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Фулхэм» — «Манчестер Юнайтед» учршуви ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, «қизил иблислар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ягона гол 90-дақиқада Бруну Фернандеш томонидан киритилди. Бутун баҳс давомида тенг курашлар бўла туриб, якунда меҳмонлар ғалабани илиб кетишди.
Бу жамоаларнинг охирга 3 та ўйинида фақат «МЮ» ғалаба қозонаётган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Шу билан бирга «Фулхэм» ҳам сўнгги 3 та ўйинида фақат ютаётганди.
Ўйиндан сўнг Тен Хаг «Агар 3 очкога эга бўлишни истасак ғалаба қозонишимиз керак» деб айтиб ўтди.
Бу ғалабадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 3 очкони қўлга киритиб, жами очколари сонини 18 тага етказиб олди. Жамоа мусобақа жадвалида 6-ўринга кўтарилди.
Кейинги турда манчестерликлар ўз майдонларида «Лутон»ни қабул қилишади.
Англия чемпионати, 11-тур
«Фулхэм» — «Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: Бруну Фернандеш (90).
Фулхэм: Лено, Кастань, Рим, Басси, Робинсон, Уилсон (Кэрни, 90), Перейра (Декордова-Рид, 81), Пальинья, Виллиан (Лукич, 76), Ивоби (Хименес, 89), Родриго Муниз (Винисиус, 76).
Манчестер Юнайтед: Онана, Уан-Биссака, Эванс, Магуайр, Диогу Далот, Эриксен (Маунт, 79), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Антони (Пельистри, 63), Гарначо (Варан, 90), Хейлунд (Марсьяль, 79).
Огоҳлантиришлар: Робинсон (31), Перейра (66), Пальинья (66), Гарначо (67), Ивоби (82), Уилсон (85), Диогу Далот (88), Хименес (90).
«Крэйвен Коттэдж» стадиони.
