Аввалги сафар Green Card лотереяси ҳақида батафсил номи остида чиқиш қилиб, фойдаланувчиларга маълумот бергандик. Бу сафар ютуқ чиққандан сўнг нималар қилиш кераклиги ҳақида тўхталамиз. DS-260 тўлдириш тартиби қандай эканлигини айтиб ўтамиз.
Ютуқ чиққандан сўнг
Green Card лотереяси ғолиблари ҳар йили май ойининг биринчи 15 кунлигида эълон қилинади. Унинг ғолиблари ҳеч қаерда эълон қилинмайди. Уларга уларга телефон, e-mail ёки хат орқали ҳам хабар берилмайди. Ҳар бир иштирокчи dvlottery.state.gov сайти орқали текширади. Анкета тўлдирганда берилган тасдиқловчи ҳужжат орқали ютуқни билиб олади. Ютуқлар қитъалар — Европа, Африка, Осиё, Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Океания ҳудудлари бўйича бўлиб берилади. Уларга мос равишда махсус рақам (case number) берилади.
Ўзбекистон Шарқий Европа ҳисобидан ютуқ квоталарини олади. Барча ўзбекистонлик ютуқ эгалариниг махсус рақамлари — 20XXEU000XXXXX кўринишида бўлади. Яна бир гап: ютуқ чиқиши Америкага виза олишни кафолатламайди. Ютуқ соҳиблариниг сони ажратилган визалар сонидан анча кўп бўлади. Мисол учун, ҳар йили Green Card учун 55.000 та виза ажратилинади. Ютуқ соҳиблариниг сони 80.000 дан 130.000 гача бўлиши мумкин. Аммо ҳар бир ютуқ ажратилган давлат энг кўпи билан 3850 та виза олиши мумкин. Яъни жами визаларнинг 7% ни ташкил қилади.
Айтайлик, Ўзбекистон учун 5800 та ютуқ эгалари танлаб олинди. Шуларнинг кўпи билан 3850 тасигина виза олади. Қолганлари ариза тўлдиришдаги турли хатоликлар туфайли рад олишади. Масалан:
— ҳужжатлардаги камчиликлар;
— судланганлиги мавжудлига;
— тиббий кўрикдан ўта олмаслиги
— ва ҳоказо.
Шу каби сабаблар билан виза суҳбатидан ўта олишмайди. Уларга рад жавоби берилади.
DS-260 тўлдириш тартиби
Грин кард ғолиблари виза учун суҳбатга киришдан аввал DS-260 формасини тўлдиришлари керак. Шу билан бирга, тиббий кўрикдан ўтишлари ҳам шарт. DS-260 тформасини иложи борича эртароқ, май ойининг ўзида тўлдириш жуда муҳим. Сабаби, Америка элчихонасида суҳбат тайёрланиши шунга қаралади. Яъни, DS-260 формаси қачон тўлдирилган ва махсус рақами (case number) қандай. Ушбу формани тўлдириш бир мунча мураккаб ҳисобланади. Бирор мутахассис ёки тўдиришни биладиган оадм билан маслаҳат қилган маъқул.
DS-260 формаси топширилгандан сўнг, кўрсатилган электрон почтага суҳбат куни белгилангани ҳақида малумот келади. У асосида Тошкентдаги ҳалқаро клиникага тиббий кўрик учун ариза топширилади. Агар тиббий кўрик жараёнида туберкулёз, ОИТС ва шунга ўхшаш вирусли касалликлар аниқланса ютуқ бекор қилинади. Борди-ю, касалликни даволаб бўлса, даволаниш учун муддат берилади. Тиббий кўрикдан мувафақиятли ўтгандан сўнг виза учун суҳбатга борилади. Керакли ҳужжатлар билан.
Visa суҳбати қандай кечади?
Виза суҳбати учун тайёргарлик кўриш, керакли ҳужжатларни суҳбатга олиб кириш муҳим. Суҳбатиниг натижаси 3 хил бўлади. Виза берилади, административ текширув бўлади ёки виза рад этилди.
Агар ютуқ соҳиби барча керакли ҳужжатларни тўғри тайёрлаган бўлса битта плюс. Ўйинда қатнашиш учун анкетани тўғри тўлдирган бўлса иккинчи плюс. DS-260 тўлдириш тартиби хатоликсиз бўлса учинчи плюс.
Шуларнинг ҳаммаси бўла туриб, суҳбатга борганда ўзини яхши тутса виза олади. Агар ҳужжатларда камчиликлар бўлса ёки суҳба караёнида саволларга қониқарли жавоб бера олмаса, иштирокчи административ текширувга тушади. Бу иштирокчи учун виза бериш ноъмалум муддатга қадар тўхтатилади.
Қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
— анкета тўлдириш вақтида қўпол хатоларга йўл қўйган бўлса
— жуда ҳам эски суратни жойлаган бўлса;
— ўхшаш анкетани бир неча маротаба топширишга уринган бўлса;
— ҳужжатларни йиғишда жиддий камчиликларга йўл қўйган бўлса;
— суҳбат жараёнида ўзини ёмон тутса
унга виза берилмайди.
Бугунги кунда Гриин кард лотереяси юртимизда жуда ҳам оммалашган кетди. Унда иштирок этиш учун ариза топшириш, ютган бўлса ҳужжат топширишда амлий ёрдам берадиган вакиллар жуда кўп. Афсуски уларнинг кўпчилигига амалий тажриба етишмайди. Кўплари шунчаки ўртакашлар бўлиб сизнинг ҳужжатларингизни кимлардир орқали тўлдиришади. Натижада ҳам вақтни ҳам нақд (пул) ни исроф қиладилар.
Бу мақолани ёзишда амалий ёрдам берган ва узоқ йиллардан бери одамларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган Trust Visa компанияси асосчиси Нуриддин Набиев ариза топширишда ва ютуқни расмийлаштиришда сизларга ўз изматларини таклиф қилади.
Мурожаат учун:
Телефон/Телеграм: +99899-8029699