Бутун дунёда юз берган пандемия тугаганидан сўнг АҚШ консуллиги хизматига бўлган талаб ҳаддан зиёд ошди. Натижада иммиграцион визалар учун ишларни кўриб чиқишга кетадиган вақт сезиларли даражада узайди. Хусусан, Green Card (Грин карта) лотереяси ғолибларининг ишларини кўриб чиқиш бир мунча сусайди. Бунинг устига, Украина ва Россия ўртасидаги можаролар сабабли Тошкентдаги Америка консуллигига чет элдан аризалар топширувчилар сони кўпайди. Натижада охирги икки йилда лотерея ғолибларининг 35-40% навбат етиб келмаслиги сабабли ютуқлар куйиб кетди. 2023 йилнинг 5 сентябрь куни лотерея учун ажратилган квоталар тугаб, 2023 йил 5 сентябрдан кейинги барча интервьюлар дунё бўйлаб бекор бўлишига сабаб бўлди. Бугун долзарб мавзу — Case Transfer нима эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.
Case Transfer нима аслида?
Green Card ютуқ эгалари ўз ютуқларини шунчаки куйиб кетишини олдини олиш мақсадида ўзлариниг ишларини (Case’ларини) бошқа мамлакатга кўчиришади. Яъни трансфер қилишади. Ҳар бир Green Card (Грин карта) лотереяси ютуқ соҳибига махсус ютуқ рақами берилади. Уни Case Number деб аташади. Ютуқ рақами ютуқ эгасининг навбат рақами дегани ҳамдир. Қанчалик бу рақам катта бўлса шунчалик навбат келиши узоқ бўлади ёки умуман келмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун Green Card ютишлик Америкага кетишни кафолатламайди.
Ўзбекистон ҳолатида ютуқ рақамлари 1 дан 30.000 гача деб белгиланган. Айрим ҳолларда бундан юқори бўлган рақамлар ҳам учраб туради. Кўп ҳолларда 25.000 дан баланд ютуқ рақамлар фуқоролиги Ўзбекистон лекин туғилган жойи бошқа мамлакат бўлиши мумкин. Масалан, Қозоғистон, Туркманистон ва бошқа шунга ўхшаш қўшни давлатлар. Ютуқ рақамлари дунё бўйлаб географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда 6 ҳудудга бўлинади . Улар Африка, Осиё, Ёвропа, Жанубий Америка, Океания ва Шимолий Америка (Кариб денгизи атрофи). Ўзбекистонликлар Шарқий Европа ҳудуди ҳисобида юритилади ва барча ютуқ рақамлар 20XXEU000XXXXX кўринишида бўлади.
Visa Bulletin тушунчаси
Ҳар ойнинг биринчи 15 кунлигида Visa Bulletin (Виза булитен) эълон қилинади. Булитенда ҳудудлар кесимида нечанчи ютуқ рақам эгалари ишлари кўриб чиқилиши баён қилинади. Масалан, 2024 йил январь ойи учун Ўзбекистонликларга 4750 ютуқ рақамгача бўлган ишлар кўриб чиқилиши айтилган. Бунда 4750 гача бўлга ишлар “Current” яъни кўриб чиқишга тайёр ҳолга келади. Афсуски “Case current” бўлса ҳам бу ютуқ соҳибига гал етиб келишини англатмайди. Январь ойига 4750 гача белгиланган бўлгани билан амалда 3000 гача бўлган иштирокчилар январь ойи учун суҳбатга чақирилган бўлади.
Case Trasfer қилиш учун синовдан ўтган бир нечта давлатлар бор. Булар Малайзия, Индонезия ва Монголия. Ушбу 3 та давлатга 2 йилдан буён ўзбекистонликлар ўз Case’ларини муваффақиятли трансфер қилиб келмоқдалар. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Хитой ва Покистон давлатлари ҳам трансфер қилиш учун актуал мамлакатлар қаторига киради. Трансфер қилиш учун авваламбор сизнинг кейсингиз Current бўлмасдан аввал амалга оширилиши лозим. Кейсни трансфер қилгандан сўнг Ўзбекистон учун виза буллетинида сизнинг навбатингиз келсагина сизни интервью учун чақиришлари мумкин.
Case Transfer нима эканлиги ҳақида қўшимча маълумотлар ва бу борада амалий ёрдам керак бўлса ушбу рақамга телефон қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун:
Телефон/Телеграм: +99899-8029699
*****