Тошкентда трейдерлик курслари — Телефон 977508030

тошкентда трейдерлик курслари

Ҳар қандай соҳадаги фаолият унинг асоси билан танишувдан бошланади. Молия бозорларидаги савдолар ҳам шулар жумласига киради. Трейдинг дегани нима, у қанақа бўлади ва трейдерлар неча пул ишлаб топишади? Бунақа саволлар жуда кўп ҳозир. Тошкентда трейдерлик курслари, деб ҳам кўпчилик илм маскани изламоқда. Бугун эътиборингизга трейдинг асослари ва трейдерлик ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Тошкентда трейдерлик курслари қаерда бор?

Келинг, аввал трейдерлик нима эканлигини аниқлаб кетайлик. Трейдерлик — бу онгли равишда, ақлни ишлатиб, молия бозорида фақат фойда олиш учун шакллантирилган савдо стратегиясидир. Унда сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқ учун «кураш» кетади. Яъни, керак пайтда биржадаги активни олиб, вақти келганда сотиб юборилади Актив дегани масалан валюталар жуфтлиги бўлиши мумкин ёки корхонанинг акциялари. Бундан ташқари, қимматбаҳо металлар, нефть-газ, ҳар хил товарлар, индекслар ва ҳоказолар ҳам актив саналади.

Трейдерлик фаолияти албатта қандайдир диплом ёки ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши шарт эмас. Бунақа бозор иштирокчилар одатда амалдаги «регулятор»нинг талабларини бажарган бўлишади, холос. Аммо, ҳақиқий трейдинг бу тўлақонли касб ва ҳаттоки ҳаёт тарзи ҳам. Бугунги кундаги трейдинг 5 йил аввалгисидан анча фарқ қилади. Кўпчилик аллақачон биткоин ёки криптовалюта нималигини билади. Улар анъанавий металлар бўлган олтиндан қиммат эканлигини билишади. Ҳозиргилар трейдинг катта пул топиш манбаи ва ундан кам бўлмаган таваккалчиликка қурилган хавф эканлигини ҳам яхши тушинишади.

Бу иш осон эмас

Ана энди шу хавф ҳақида кўпроқ тўхталсак. Бу шундай касбки, унда 95-98% дан ортиқ одам якунда пулидан айрилади. Қолган 2-3% дан фақат 1% инсонларгина сабр ва илм эвазига фойдага киради. Чунки, бу илм ҳамма учун ҳам эмас. Унинг асосини яхшилаб билмай туриб, 1 сўм пул 2 сўм бўлиб қолмайди. Деярли 95% одамлар биринчи катта пул йўқотишгандаёқ бу бозордан чиқиб кетишади. Кейин қайтишмайди.

Трейдинг сўзи инглизча trade — савдо сўзидан келиб чиққан. Унга синоним деб «биржада савдо қилиш» тушинилади. Умуман бу сизга керакми, деган савол ҳам берилади мазкур сўз билан биргаликда.

30-40 йиллар аввал молия бозорларида савдо қилиш ҳуқуқи фақатгина йирик инвесторлик институтларига (трейдерлар) рухсат бериларди. Улар миллион долларлик пуллар билан ҳар хил банклар, жамғармалар ва инвесторлик ташкилотлари номидан ишлашарди. Ҳозир эса, исталган одам бу фаолият билан шуғулланиши мумкин. Фақатгина пули бўлса, ўқиш-илм учун вақти ва сабри етарли бўлса кифоя қилмоқда.

Тошкентда трейдерлик курслари бўйича илм берадиганларда ҳам мақсад турлича. Бизнинг мақсад — катта миқдордаги пулларга тушиб қолмаслик йўлларини кўрсатиб бериш. Ислом шариати рухсат берган акцияларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиш лозимлигини уқтириш. Аввалом бор бу кўчага киришнинг ўзи катта қарор ҳисобланади ва юрак талаб қилади. Киришдан олдин яна бир марта яхшилаб ўйлаш керак. Чунки, бошида пулларингиз аниқ кўкка совурилади. Бу вақт ҳаттоки йилларга чўзилиши мумкин. Ўз кўзингиз билан ва амалиётда буларни ҳис қилмай туриб, трейдерлик сир-синоатларини англай олмаймиз, ишонаверинг.

Нима учун трейдинг билан шуғулланишади?

Бу саволга жавоб табиий — фойда олиш мақсадида. Шунинг учун ҳам молия бозорлари бутун дунё бўйлаб инсонларни ўзига ром қилиб келмоқда. Тезда даромад олиш иштиёқи ҳаммани васвасага солиб қўйяпти. Моҳият шундан иборатки, арзон актив топиб, уни сотиб олиш ва вақт ўтгач, нархи ошганда сотиб юбориш. Сотилгандаги фойдани чўнтакка солиш. Бўлди.

Яна бир муҳим жиҳат: трейдерлик бу сизнинг асосий ишингизга ҳалақит қиладиган ёки ундан воз кечиш деган нарсани англатмайди. Унга «хобби» ёки кўнгил очар машғулот сифатида қараш мумкин. Шу шарт биланки, фақатгина ортиқча пуллар устида амалиёт қилиш ва илм олиш тўғри ҳисобланади. Одатга кўра, классик пул ишлаш деганда биз савдо орасидаги фарққа ўйнашни тушанамиз, тўғрими? Трейдингда эса савдолар реал бир товар-маҳсулот устида эмас, балки молия анжомлари («инструмент»лар) устида кечади.

Улар:

— валюталар жуфтлиги;
— корхоналар акцияси;
— фьючерс шартномалар;
— хом-ашъё (нефть, олтин);
— криптовалюталар;
— индекслар;
— ва ҳоказолар.

Трейдингда бошқа анъанавий усулдаги савдогарчиликдан фарқли равишда битта катта устунлик бор. У — нархни тушишидан ҳам пул ишлаб қолиш. Шунинг учун бутун дунёда учрайдиган молия инқирози даврида ҳам трейдерлар нарх пасайишига ўйнаб, катта даромад олишади.

Илм олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Агар сиз бу ўзига хос касб билан профессионал тарзда шуғулланишни истасангиз марҳамат, бизга мурожаат қилинг. Яна бир марта эслатиб ўтамиз: бошида қанчадир миқдордаги пулларингиздан айрилишга руҳан тайёр бўлишингиз керак. Акс ҳолда ўрганиш қийин бўлади.

Икки оғиз ўзим ҳақимда: мен бу соҳада етарли тажрибага эгаман. 800 дан ортиқ савдоларни («сделка») амалга ошириб, 98% ҳолатларни фойда билан ёпганман. 15 йилдан орттиқ вақт мобайнида Google ва Яндекс технологияларини ўзлаштирдим. Қайсидир акция — умумай бизнес маълум вақтдан кейин қаерга қараб кетишини тахминан билиб қолганман. Бу билимларни сиз билан ҳам баҳам кўришим мумкин. Мақсадим битта — сизга катта пулга тушиб қолмаслик ва шариат ҳаром қилган активлар билан савдо қилмасликни ўргатиш.

Курс нархи — 2.900.000 сўм;
Дарслар сони — 5 та (зарурат бўлса яна +1 та дарс қўшилади);
Давомийлиги — 2 ҳафта;
Ҳафтасига — 2 марта (тингловчи тезроқ тугатаман деса 3 марта);
Кунига — 2 соатдан машғулотлар;
Гуруҳда — 2 тагача ўқувчи бўлади.

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +998977508030
Инстаграм: azizkhonakbarov76

965 марта ўқилди