Португалия — Люксембург учрашуви шарҳи

португалия люксембург учрашуви

Европа қитъасида Евро-2024 мусобақасининг саралаш ўйинлари давом этмоқда. Гуруҳ босқич 6-турдан ўрин олган Португалия — Люксембург учрашуви ниҳоясига етди. Унда 9:0 ҳисоби қайд этилиб, португалларнинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборингизга ушбу беллашув шарҳини ҳавола этамиз.

Португалия — Люксембург учрашуви ҳақида

Бу ўйинда Криштиану Роналду иштирок этмади. Бош мураббий Роберто Мартинес термани усиз ҳам шакллантиришни режа қилгани ҳеч кимга сир эмас. Хуллас, ўйин португаллар устунлигида бошланди. 12-дақиқада Инасиу ҳисобни очди, орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Рамуш иккинчи голни киритди. Унинг ўзи 33-дақиқада мезбонларнинг учинчи голини уришга ҳам улгурди. Биринчи бўлим охирида Инасиу тўртинчи голни уриб, у ҳам дубль қайд этди. Томонлар йирик ҳисобда танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда, Диогу Жота ўзига берилган ишончни максимал тарзда фойдаланиб, бешинчи голни урди. 67-дақиқада бўлса Орта ўз номини таблога ёздириб қўйди. 77-дақиқада яна ўша Жота ҳисобни йириклаштирди. Бруну Фернандеш ва Жоау Феликслар ҳам майдонни голсиз тарк этишмади. 83 ҳам 89-дақиқаларда бу футболчилар Люксембург дарвозасини ишғол қилишди. Шу билан 90 дақиқа ҳам орта қолди, акс ҳолда яна голлар урилиши мумкин эди.

Ўйиндан кейинги фикрлар ва статистик рақамлар

Бу термаларнинг сўнгги 13 тасида фақат Португалия ғалаба қзонаяпти. Люксембург охиги бешта ўйинида ўз дарвозасида 1,6 та гол ўтказаётганди. Рақиб дарвозасига эса ўртача 1,4 тадан гол ураётганди.

Португалия — Люксембург учрашуви тугагач, Роберто Мартинес қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Криштиану бизнинг жуда муҳим бўлагимиз. У худди Пепе сингаридир. Бу икки футболчининг бошқа жамоадошларига таъсири жуда кучли Биз бошқа ўйинчиларга ҳам имкон бердик. Рамуш ва Жоталар ўзларини яхши жиҳатдан намоён қилишди».

Ўйин қайдномаси билан танишинг

Евро-2024 саралаши, 6-тур
Португалия — Люксембург 9:0
Голлар: Инасиу (12, 45), Гонсалу Рамуш (17, 33), Диогу Жота (57, 77), Рикарду Орта (67), Бруну Фернандеш (83), Жоау Феликс (89).
Португалия: Диогу Кошта, Семеду (Жоау Канселу, 61), Рубен Диаш, Инасиу, Диогу Далот, Данилу Перейра (Рубен Невеш, 75), Бруну Фернандеш, Бернарду Силва (Рикарду Орта, 61), Диогу Жота, Рафаэл Леау (Отавио,

75), Гонсалу Рамуш (Жоау Феликс, 61).
Люксембург: Морис, Бонерт (Жерсон, 46), Янс, Шано (Корац, 78), Махмутович, Пинту (Тилль, 54), Синани, Баррейро, Рюпиль (Тилль, 46), Курчи (Карлсон, 46), Боржес Санчес.
Огоҳлантиришлар: Тилль (54), Махмутович (65), Жерсон (76).
«Алгарве» стадиони.

214 марта ўқилди