Асрдан кейин ўқиладиган қўшимча ва шунга ўхшаш намозлар ҳақида

асрдан кейин ўқиладиган намозлар

34-боб

Асрдан кейин ўқиладиган қўшимча ва шунга ўхшаш намозлар ҳақида

Умму Салама ривоят қиладилар: “Набий (сав) асрдан кейин икки ракъат намоз ўқидилар-да, “Ҳали Абдул-Қуддус қабиласидан келган кишилар менинг пешиндан кейин икки ракъат намоз ўқишимга ҳалал бердилар”, — дедилар.

590-ҳадис

Ойша (рз.) ривоят қиладилар: “Худо ҳаққи, Расулуллоҳ (сав) Аллоҳга рўпара бўлгунларига (вафот этгунларига) қадар пешин ва асрдан кейин ўқийдиган икки ракъат намозларини сира тарк этмадилар. У киши кексайиб қолиб, ўша намозларини кўпинча ўтириб ўқийдиган бўлиб қолганларида Аллоҳга рўпара бўлдилар (вафот этдилар). Жаноб Расулуллоҳ қўшимча икки ракъат намозни умматларим ҳам ўрганиб олиб, қийналиб қолмасинлар деб, масжидда ўқимас эдилар, аксинча умматларига енгиллик яратишга интилар эдилар” (яна қ. 591-593, 1631).

591-ҳадис

Ҳишомнинг оталари ривоят қиладилар: “Ойша (рз.): “Эй, синглимнинг ўғли (жияним)! Набий (сав) асрдан кейинги икки ракъат намозни менинг ҳузуримда ўқимаган кунлари бўлмаганди”, — дедилар”.

592-ҳадис

Ойша (рз.): “Расулуллоҳ (сав) бомдоддан олдинги ва асрдан кейинги ўқийдиган икки ракъат намозларини яширмас эдилар, эълон ҳам қилмас эдилар” – дейдилар.

593-ҳадис

Ҳаво булут бўлган куни намозни эртароқ ўқиш ҳақиди

594-ҳадис

Абу Малиҳ ривоят қиладилар: “Ҳаво булут бўлган куни Бурайда билан бирга эдик. У: “Намозни эртароқ ўқинглар! Набий (сав): “Аср намозини ўқимаган киши гўёки бирор иши барбод бўлган киши кабидир!” – деганлар”, — деб айтдт”.

36-боб

Азон вақти ўтган бўлса ҳам азон айтилгани тўғрисида

595-ҳадис

Абу Қатода оталаридан нақл қиладилар: “Биз Расулуллоҳ (сав) билан бирга кечаси йўлга чиқдик. Йўлда учраган қавмлардан бири: “Ё Расулуллоҳ, бизга бир меҳмон бўлиб кетсангиз!” – дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: “Ухлаб қолиб, намозга туролмай қоласизларми, деб қўқаман”, — дедилар. Шунда Билол: “Мен сизларни уйғотиб қўяман”, — деди. Меҳмондорчиликдан кейин уйқуга ётишди, Билол туясига ястаниб ухлаб қолди. Набий (сав) уйғотганларида офтоб юзидан ниқобини олган эди. Жаноб Расулуллоҳ: “Эй Билол! Қани айтганингни қилганинг?” – дедилар. Билол: “Уйқу мени енгиб қўйибди”, — деди. Жаноб Расулуллоҳ: “Аллоҳ таоло истаган вақтида жонингизни олиб, истаган вақтда сизга жон ато этади, эй Билол, тургин, азон айтиб, одамларни намозга чақиргин!” – дедилар. Кейин, туриб таҳорат қилдилар. Қуёш кўтарилиб, кун ёришиб кетганда намозўқидилар” (яна қ. 7471).

137 марта ўқилди