Тошкентдан Умра зиёратига бориш — ditravel.uz

тошкентдан умра зиёратига бориш

Ҳар бир мўмин мусулмон ўз ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам Умрага ҳамда имкон топиб Ҳаж зиёратига бориши керак. Бу Аллоҳнинг фарз амалларидан бири ҳисобланади. Бугунга келиб, Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсинки, бу зиёратларни амалга ошириш учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Эътиборингизга Тошкентдан Умра зиёратига бориш ва уни аъло даражада ташкиллаштиришга ихтисослаган DITravel корхонаси ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Умра ҳақида икки оғиз маълумот

Динимиз — ислом, Роббимиз — Аллоҳ, китобимиз — Қуръон Карим. Ислом динида Умра деган амал бор. У кичик Ҳаж деган маънони англатади. Умра Қуръони Каримда келган ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-саломнинг суннатлари билан собит бўлган амалдир. Бу амални бажариш учун Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрилади. Умра зиёратига йилнинг исталган пайтида бориш мумкин. Эҳромга кирган ҳолда Макка шаҳридаги Кааба тавоф қилинади.

Бунақа пайтда инсон ўзини бир қатор нарсалардан чеклаб туради. Фақат ибодат қилади, талбиялар айтади. Албатта бу ҳақида Умра зиёратига бораётган жамоанинг эллик бошилари тўлиқ маълумот беришади. Тавсия ва кўрсатмалар билан фикр алмашишади. Мана шундай хизматлари бўлган DITravel корхонаси Сизга йил давомида Умра сафарини ташкиллаштириб беради.

Тошкентдан Умра зиёратига бориш шарт-шароитлари

Демак, Сиз бу корхонага муражаат қилсангиз ўзингизга маъқул келган саёҳат турларини танлаб оласиз. Неча кундан иборат бўлиши, қанча маблағ кетиши, қандай шароитлари борлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз. Бу ҳақида ўзингиз қуйидагилардан билиб олинг.

Сарф-харажатлар рўйхати ($1550):

— Виза олиш учун;
— Авиачипталар, бориб келиш;
— Трансфер, у ерда автобус ва машина билан ҳаракатланиш;
— Меҳмонхонага жойлашув (2 кишидан 4 кишигача);
— Икки маҳал иссиқ овқат;
— Малакали йўлбошчи — гид ҳамроҳ бўлади;
— Мадина шаҳридаги бир қатор зиёратлар;
— Макка шаҳридаги бир қатор зиёратлар;
— Обидаларни айланиш ва қадамжоларга кириш;
— Нимча, сумка, бейджик, бокал ва Умра қўлланмаси;
— 5 литр зам-зам суви;
— Қуръони Карим китоби

Қўшимча маълумот ўрнида. Мадинадаги зиёратларга қуйидагилар киради:

— Уҳуд тоғига бориш;
— Қиблатайн масжидига бориш;
— Қубо масжидига бориш;
— Масжидул-Набавия;
— Қуръон босмахонасига зиёрат.

Маккадаги зиёратларга эса:

— Нур ва Савр тоғи;
— Арофат тоғи;
— Муздалифага бориш;
— Хиро ғори зиёрати.
— Жаморот;
— Мино водийси;
— Қизил денгизга саёҳат.

Хуллас, қадрли юртдошлар DITravel корхонаси билан Сиз анчадан бери ўйлаб юрган орзуингизга эришишингиз мумкин. Марҳамат улар билан боғланинг. Тошкентдан Умра зиёратига бориш бўйича етарли ахборотга эга бўлинг.

Мурожаат учун:

Телефон: +99894-0009099
Веб сайт: ditravel.uz

924 марта ўқилди