Моментум индикатори нима?

моментум индикатори нима

Трейдинг соҳасида, акцияларнинг хатти-ҳаракатини кузатиш чоғида бир қатор техник таҳлил индикаторларидан фойдаланилади. Улар катта ҳажмдаги маълумотларни ихчамлаб беришга ихтисослашган бўлади. Бугунги мавзуимиз ҳам ушбу индикаторлар (кўрсаткич) ҳақида бўлади. Аниқроғи, Моментум индикатори нима, деган саволга жавоб берамиз.

Моментум индикатори нима ва унинг вазифаси

Моментум — техник таҳлилнинг асосий элементларидан бири бўлиб, у орқали активни нархи маълум вақт ичида қанчалик тез ўзгараётганини билиш мумкин бўлади. У осцилляторлар тоифасига мансуб бўлиб, тўлқинсимон ҳаракат қилади. Унга шундай механизм дастурланганки, у доим олдинда бўлади. Мазкур кўрсаткичнинг огоҳлантиришига қараб, вазият қанчагача давом этишини аниқлаш мумкин. Шунга қараб савдо бошланади. У ўртача маълумотларга таянмайди, шунинг учун ҳам бошқа индикаторлар сингари орқада қолиб кетмайди.

Ушбу индикаторнинг ҳисоб-китобида, яъни калькуляциясида ҳозирги вақтнинг ёпилган нархи ва олдинги танланган вақт оралиғидаги нарх ётади. У фоизларда ўлчанади, шунинг учун бошланғич иккита кўрсаткич 100 га кўпайтирилади. У орқали бозордаги тренд тезлашаётгани, секинлашаётгани ёки бир маромда кетаётганини билиш мумкин бўлади.

Унинг устунлик жиҳати — соддалигида. У «сакрайдиган» — ўзгарадиган оралиқ 0 дан 100 гачани ташкил қилади. Агар Моментум чизиғи доим ўсаётган ва 100 белгидан ошиб кетса, тренд кўтарилаётган бўлади. Бунақа пайтда сотиб олиш тўғри ҳисобланади. Агар график пасаётган ва 100 белгидан пасга тушса тренд пасаётган бўлади. Бу пайтда сотиб юбориш тўғри ҳисобланади.

Нархни кўрсатаётган шамлар ўзидан олдингисидан юқорида ёпилса, индикатор ижобий дейилади. Демак, токи Моментум ўсишни кўрсатаверса, бу буқалар тренди бўлиб, активни сотиб олиш кераклини кўрсатади. Агар график ўзидан кейин минимумларни кўрсатаверса, бу айиқлар тренди дейилади. Бунақа пайтда сотиб юборган маъқул бўлади.

Моментум индикатори формуласи

Нархнинг ниҳоят даражада тез ва кучли тўлқинларни ҳосил қилиши бу индикаторга ёлғон шовқинни келтириб чиқаради. Моментум формуласи қуйидагича:

M = (Close i / Close (i-n))*100

Бу ерда «Close i» — охирги ёпилган нарх, яъни ёпилган Япония шами. «Close (i — n)» бўлса n шам олдинги ёпилган нарх. Одатда n = 14 деб, давр танланади. Ушбу индикатор чизиқли бўлади ва котировканинг пасида туради. Нарх билан бирга юради ва максимум ва минимумларни кўрсатиб боради.

Оддийроқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Агар акциянинг нархи дейлик 3 соатда максимумга кўтарилиб кетса ва 12 соатдаям ўша жойига қайтиб келмаса, бу ўсаётган тренд бўлади. Ёки 2 соатда энг минимумга тушиб кетса ва 15 соатдаям жойига қайтмаса, бу тушаётган тренд бўлади. Мана шу 3 соат, 12 соат, 2 соат ва 15 соатлар Моментум ёки унинг тезлиги дейилади.

Хуллас, моментум индикатори нима, деган саволга имкон қадар жавоб бердик. Агар сизга Тошкентда трейдинг курслари қизиқ бўлса марҳамат бизнинг курсларга ташриф бюринг.

542 марта ўқилди