«Реал» Мадрид иродали ғалабага эришди

реал мадрид иродали

Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Реал» Мадрид ҳамда «Реал» Сосьедад клубилари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган беллашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. «Реал» Мадрид иродали ғалабага қандай эришгани ҳақида икки оғиз айтиб кетмоқчимиз.

«Реал» Мадрид иродали ғалабаси ҳақида

Учрашув тезкор ҳужумлар остида бошланди. Кутилмаганда, 5-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Меҳмонлар қарши ҳужумдан яхши фойдаланишди. «Сосьедад» таркибида Мендес ўнг қанотга узатмани амалга оширди. Кубо олдинга ташланиб, жарима чизиғининг бурчагидан тўпни марказга қолдирди. Шериги Барренечеа 8-9 метрлардан зарба йўллади, Уни Аррисабалага қайтаришга улгурди ва тўп ортга қайтда. Ҳужумчи эса якуний нуқта қўйиш учун ҳаракатини тўхтатмади ва иккинчи зарбасида Мадрид дарвозабонини ортда қолдирди, 0:1.

Киритилган голдан кейин Анчелотти шогирдлари шиддатни туширишмади. Айниқса, Родриго ва Хоселуларда имкониятлар пайдо бўла бошлади. Ҳаттоки, Карвахаль ҳам бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Лекин, Ремиро дарвозасини ишончли қўриқлай олди. Тчуамени кўп ҳолатларда марказда рақиб футболчиларини шошириб қўйди. Биринчи бўлимда «Реал» ҳисобни тенглаштира олмади ва томонлар кичик тўп фарқи билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда «Қироллик клуб» барибир ўз сўзини айтди. 46-дақиқада Фран Гарсия қанотдан тўпни орқага — шерикларига узатди. Бу пайтда Вальвердени ҳеч ким тўсмаётганди ва у вазиятни чўзиб ўтирмади. Тўп яқин устунга тегиб дарвозага йўл олди, 1:1. Ҳисоб тенглашди. Кейин устунлик тўлиқ «Реал» томонга ўтди. 60-дақиқада тиниб-тинимас Хоселу гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Унга тўпни яна ўша Фран Гарсия узатиб берганди. Ушбу устунликни «Реал» сақлаб қола олди ва якунда керакли 3 очкони қўлга киритди.

Ўйиндан кейинги статистик кўрсаткичлар

«Реал Сосьедад» бу учрашувгача мағлубиятга учрамаётганди. Тўртта ўйинда 8 та гол уришга эришди. Мадридда эса улар 3 очко йўқотишга мажбур бўлди. Бу клубларнинг сўнгги 8 та ўйинининг олтитасида Мадрид мағлубиятга учрамаган. Навбатдагиси ҳам шунақа бўлди.

Ўз навбатида «Реал» 1-ўринга курашиш учун имкониятини сақлаб турганди ва бунга эришди ҳам.

Ўйин қайдномаси билан танишинг

Испания чемпионати, 5-тур
«Реал» Мадрид — «Реал» Сосьедад 2:1
Голлар: Вальверде (46), Хоселу (60) — Барренечеа (5)
Реал Мадрид: Аррисабалага, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Начо, 74), Вальверде (Васкес, 87), Кроос, Тчуамени (Модрич, 62), Беллингем, Родриго (Браим Диас, 87), Хоселу (Камавинга, 62).
Реал Сосьедад: Ремиро, Траоре, Ле Норман, Субельдия, Тирни (Муньос, 69), Мендес (Захарян, 81), Мерино, Субименди, Кубо, Ойарсабаль (Садик, 81), Барренечеа (Чо, 81).
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (33), Мерино (68), Фран Гарсия (71), Траоре (77), Алаба (90).
«Сантьяго Бернабеу» стадиони.

274 марта ўқилди