Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Ноттингем Форест» учрашуви ниҳоясига етди. Унда 3:2 ҳисоби қайд этилиб, «қизил иблислар»нинг ғалабаси билан якунланди. Майдон эгалари 0:2 ҳисобида орта қолаётган вазиятда ўйинда бурилиш ясаб, якунда 3 та гол уришга муваффақ бўлишди. Эътиборингизга ушбу ўйин шарҳини ҳавола этамиз.
«Манчестер Юнайтед» — «Ноттингем Форест» ўйини ҳақида
«МЮ» дастлабки дақиқалардаёқ ўз дарвозасидан гол қўйиб юборди. Антони тўпни паслатиб бурчакка йўллаганди, дарвозабон Тернер уни қанотга ўтказворди. Йўқотилган тўпни Авонийи олиб бутун мезбонлар майдони бўйлаб олиб кетди ва Онана билан бирга бир чиқди. Ўзига берилган вазиятдан оқилона фойдаланиб, ҳисобни очди, 0:1.
Орадан 2 дақиқа ўтиб, «Ноттингем Форест» яна гол урди. Каземиро билан Уан-Биссака бир-бирларини тушунишмади. Бундан эса Боли яхши фойдаланиб, сакраган ҳолда тўпни дарвозага йўллади. Иккинчи гол ҳам «Юнайтед» дарвозасига киритилди. Буни кўпчилик кутмаганди ва натижади айримлар шок ҳолатига тушди. Кутилмаганди, меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди.
«Манчестер Юнайтед» тезда ўзига келиши талаб этиларди, акс ҳолда ҳисоб йириклашиб кетиши турган гап эди. «Олд Траффорд» стадионидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари орқали «МЮ» ўзига кела бошлади. 17 -дақиқада Рэшфорд чан қанотда тўпни олиб олдинга югурди. Кучли зарба билин дарвозага қаратиб тепди, у ерда Эриксен пайдо бўлиб, тўпни манзилга буриб қўйди, ҳисоб қисқарди, 1:2. Шу голдан кейин «қизил иблислар» босимни туширишмади. Марсьяль, Антони ва Каземироларда имкониятлар пайдо бўлиб турди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Киритилган қолган голлар
Иккинчи бўлимда томонлар яна шиддатни оширишди. 52-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Бруну Фернандеш стандарт вазиятда тўпни жарима майдонига ностандарт тарзда узатиб берди. Тўп Рэшфордга тушди, у диагонал ҳолатда яна Фернандешга қолдирди. Бруну ўз навбатида Каземиро ташаб берди. Бразилиялик футболчи оёғи билан бўпни дарвозага йўллаб қўйди, 2:2.
76-дақиқада Рэшфордга нисбатан жарима майдонасида қоида бузлди. Пенальтини Бруну ижро этди ва жамоасининг учинчи голини киритди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Сабаби, шу онга келиб, ўйин тизгини улар тарафга ўтиб бўлганди. Бу ҳам етмагандек 67-дақиқада Уоррелл майдондан четлатилди. «Ноттингем» беллашувни битта кам бўлиб тугатишга мажбур бўлди.
«Манчестер Юнайтед» — «Ноттингем Форест» баҳсида Тен Хаг шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритишди.
Қайднома билан танишинг
Англия чемпионати, 3-тур
Манчестер Юнайтед — Ноттингем Форест 3:2
Голлар: Эриксен (17), Каземиро (52), Бруну Фернандеш (76, пенальти) — Авонийи (2), Боли (4)
Манчестер Юнайтед: Онана, Уан-Биссака, Варан (Линделеф, 46), Мартинес, Диогу Далот, Эриксен, Каземиро, Бруну Фернандеш, Антони (Мактоминей, 85), Марсьяль (Санчо, 60), Рэшфорд.
Ноттингем Форест: Тернер, Орье, Боли, Маккенна (Ниакате, 57), Уоррелл, Айна, Йейтс, Гиббс-Уайт, Данило (Эланга, 81), Жонсон (Куяте, 70), Авонийи (Вуд, 81).
Огоҳлантиришлар: Орье (44), Гиббс-Уайт (45), Уан-Биссака (58), Айна (62), Рэшфорд (82), Онана (89), Бруну Фернандеш (90), Куяте (90).
Четлатиш: Уоррелл (67).
«Олд Траффорд» стадиони.