«Кадис» — «Реал» Мадрид учрашуви

кадис реал мадрид учрашуви

Испания чемпионатининг 29-тур ўйинлари қизғин паллага кириб улгурди. Унда «Кадис» — «Реал» Мадрид учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган беллашувда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйин шарҳи ва кўрсаткичлари ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Кадис» — «Реал» Мадрид учрашуви ҳақида

Майдон эгалари номдор рақибларига қарши биринчи бўлимда муносиб қаршилик кўрсатишди. Ҳатто гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкони ҳам бўлди. Лекин, биринчи бўлимда томонлар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда «Қироллик клуб» футболчилари бироз шиддатни оширишди. Кетма-кет амалга оширилган ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Тчуаменининг чап қанотдан чиройли тарзда тўпни Начога ташлаб берди. Ҳимоячи бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди, 0:1.

Орадан озгина вақт ўтиб, Вальверде тўпни қабул қилиб олди. У тўхтатмасдан Асенсиога узатди. Бу пайтда Марко жарима майдончасига ёриб кираётганди. Ўнг қанотда бўла туриб, дарвозабоннинг чап бурчагига тўпни жойлаб қўя қолди. «Кадис» дарвозабони Хиль ҳеч нарса қила олмади, 0:2. бу голлардан кейин Родриго ва Вальверделар ўрнига Модрич ва Азарлар тушишди. Улар ўйинни кучайтиргандек бўлишди-ю, аммо бу голларда акс этмади. Қўшиб берилган 4 дақиқада ҳам ҳисоб ўзгармади. Мадрид жамоаси сафардан 3 очко билан қайтадидан бўлди.

Ўйинга оид кўрсаткичлар ва фикрлар

«Реал» жамоаси бу баҳсда 69% тўп билан муомалада бўлди. Дарвозалар томон 23 марта зарба йўллади. Аниқ борганлари сони — 11 та. Қоида бузишлар бўйича кўрсаткич 12 га 7, «Кадис» фойдасига. Мадридликлар 9 марта бурчак тўпни ижро этишди, мезбонлар бўлса 2 марта. Жарима зарбалари сони 7 га 12 меҳмонлар фойдасига. Бу ўйингача «Реал» клуби охирги еттита учрашувда гол ураётганди. «Кадис» бўлса сўнгги еттита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлмаётганди. «Қироллик клуб» бу рақибига охирги еттита баҳсда 6 марта ютқазмаганди.

Карло Анчелотти «Кадис» — «Реал» Мадрид учрашуви тугагач қуйидагиларни айтиб ўтди: «Шогирдлари яхши ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда бизга салгина аниқлик етишмади. Жуда муҳим пайтда гол ура олишди. Начо, Себальос ва Асенсиолар яхши ҳаракат қилишди. Бензема ҳам сешанба кунги ўйинга тайёр эканлиги кўринди».

Эслатиб ўтамиз, пойтахт жамоасининг очколари сони 62 тага етди. Улар бир ўйин кам ўтказган «Барселона»дан 10 очкога ортда қолишмоқда.

Қайднома билан танишинг

Испания чемпионати, 29-тур
Кадис — Реал Мадрид 0:2
Голлар: Начо (72), Асенсио (76).
Кадис: Хиль, Парра (Хорхе Мере, 55), Эрнандес, Фали Хименес, Эспино, Алькарас, Сан-Эметерио (Алекс Фернандес, 70), Бонгонда, Гвардиола (Рохер Марти, 70), Рамос (Негредо, 78), Собрино (Алехо, 70).
Реал Мадрид: Куртуа, Рюдигер, Милитао, Начо, Себальос, Вальверде (Модрич, 80), Тчуамени, Васкес (Камавинга, 67), Асенсио, Родриго (Азар, 80), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Алькарас (29).
«Рамон де Карранса» стадиони.

488 марта ўқилди