Инглиз тилининг буюк сири

инглиз тилининг сири

Тил билганга — минг танга, деган ибора бор доно халқимизда. Бекорга айтилмаган бу гаплар. Тил билган одам ҳудди иккита одамдек бўлиб қолади. Яъни, унга бошқа юрт илмлари ва дунёси очилади. Ҳар қандай имкониятлари икки бараварга ошади. Биз ўзбеклар учун ўрганишимиз керак бўлган 3-4 та тиллар бор. Улар — турк тили, араб тили, рус ва инглиз тилларидир. Мазкур тиллар билан ҳаётимиз давомида доим сўзлашиб юрамиз. Аммо, инглизчани албатта билишимиз шарт. Бугун эътиборингизга «Инглиз тилининг буюк сири» деб номланган электрон китобимизни ҳавола қилмоқчимиз.

Инглиз тилининг буюк сири ҳақида икки оғиз

Бу китоб пуллик ва у ҳамма учун эмас. У дарҳақиқат инглиз тилини ўрганаётиб, бир жойда қотиб қолган — уёғига силжимай ўргана олмаётганлар учун чиқарилган. Фойдасини ўқиб кўрганлар билади. Илованинг чиқаришдан мақсад — инглиз тилида гаплашишга кўмаклашиш. Лекин … Лекин, бу осон иш эмас. Инглиз тилининг грамматикасини яъни, ўзбекчасига айтсак унинг феъл-атворини, тизими, ҳулқи, қандай ташкил топганлигини билмай туриб, гаплаша олмайсиз. Ишонаверинг, гаплаша олмайсиз! Бу ерда фақат сабрли бўлиш керак ва ёзилганларни диққат билан ўқиш – уқиш керак. Шунда натижа бўлади.

Билиб қўйинг, инглиз тили қийин тиллар туркумига киради. Инглиз тилида гаплашиш учун унинг ҳақиқий «башарасини» билиш шарт бўлади. Биласизми, нега инглиз тили дунё бўйлаб жуда кенг тарқалиб кетган? Чунки бу тилнинг замирида қаттиқ белгилаб қўйилган тизим ётибди. Тизимдан чиқмасангиз бўлди. Ўзбекчада «Мен мактабга кетдим» ёки «Кетдим мен мактабга» ёки «Мактабга кетдим мен» десангиз ҳам ҳамма тушунаверади. Инглиз тилида сўзларнинг ўрнини биздагидек алмаштириб бўлмайди. Ҳатто русларда ҳам «Я пошел в школу» иборасини «В школу я пошел» десангиз ҳам маъноси бузилмайди. Инглиз тилида эса бунақа ёзиш мумкин эмас.

Инглиз тилининг менталитети умуман бошқача, бизникига мос келмайди. У жудаям қайсар тил. Шунинг учун ҳам ҳозиргача сиз бу тилда гаплаша олмаяпсиз. Аслида эса, бу тилнининг сирини билиб олсангиз, ҳаммаси енгил кетади. Бу тилда мантиқ жуда ҳам мустаҳкам қилиб белгилаб қўйилган. Уни ўзгартириб бўлмайди. Гап тузаётганда ана ўша белгилаб қўйилган тизимдан чиқиб кетиш керак эмас. Аниқроқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Инсон, яъни биз ўзбеклар (бошқалар ҳам) фақат 3 хил тоифали гап туза оламиз. Улар: ТАСДИҚЛОВЧИ гап, ИНКОР ЭТУВЧИ гап ва САВОЛ БЕРУВЧИ гапдир. Бўлди. Гапнинг бошқача тоифаси йўқ. Яъни, биз ниманидир тасдиқлаймиз, инкор қиламиз ва савол берамиз, ҳар хил замонлар билан (ўтган, ҳозирги, келаси). Инглизлар бўлса мана шу замонларни ҳам турларга бўлиб ташлашган.

Инглиз тилида замонлар

Биз учун масалан «мен мактабга кетяпман» ибораси — лўнда ва аниқ, ортиқча изоҳнинг кераги йўқ. Инглизлар бўлса унақа дейишмайди. Улар «мен ҳозир мактабга кетяпман» ёки «мен умуман олганда мактабга кетяпман» деб аниқ равшан айтишади. Кўряпсизми сир қаерда? Уларда вақтни аниқ белгилайдиган мантиқ бор.

Кейин инглизларда доим гап тузилганда албатта феъл бўлади. Бизда масалан: «Мен ўқитувчиман» десангиз ҳам бўладику, бу ерда феъл бўлиши шарт эмас. Ёки русларда «Я учитель» дегандек. Аммо, инглизлар бунақа «I teacher» дея олишмайди. Улар албатта «I am a teacher» сўзма-сўз таржимаси — ман борман ўқитувчи, деб айтишлари шарт. To be феълидаги «am» яъни борман сўзини қўшиб айтишади улар. Мана сир қаерда?!

Шунинг учун ҳам оддий ўзбек бу тилни ўрганишга қийналади. Инглиз тилининг тузилмасини тўлиқ тасаввур қилмай туриб ўрганиш бефойда нарса. Бу тилнинг қандай ташкил топганлигини ва мантиғини кейинги саҳифаларда батафсил тушинтирамиз. Кўнгилни тўқ қилинг, сотиб олган пулингизга ачинмайсиз. Қуйида «Инглиз тилининг буюк сири» китобини қандай сотиб олиш ва нархлари ҳақида сўз юритамиз.

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Бу китоб Android платформаси учун чиқарилган ва уни Google Play орқали сотиб олишингиз мумкин. Ўша пайтдаги экранлар ўлчамига қараб қилинганлиги боис, салгина кичикроқ кўриниши мумкин. Аммо, сизда бу китобни PDF вариантини сотиб олиш имкони ҳам бор. Унинг нархи — 45.000 сўм туради, 2 кунлик «обед» пули. Орада илм учун ҳам сармоя киритиш керак, унинг меваси барибир бўлади, иншаАллоҳ.

Google Play платформасидан сотиб олиш учун қуйидаги ҳаволани босинг.

PDF вариантини сотиб олиш учун мен билан Телеграм орқали боғланинг.

465 марта ўқилди