Хуфтондан кейин фиқҳ ва савоб ҳақида сўзлашиб ўтирмоқ ҳадиси

хуфтондан кейин фиқҳ

41-боб

Хуфтондан кейин фиқҳ ва савоб ҳақида сўзлашиб ўтирмоқ

600-ҳадис

Анас (рз.) ривоят қиладилар: “Бир куни ярим кечага яқинлашиб қолган пайтда Набий (сав) келиб биз билан намоз ўқидилар, сўнг: “Одамлар намозўқиб бўлиб, аллақачон ухладилар, шундай эмасми? Сизлар эса ханузжойнамозни тарк этганингиз йўқ, савоб умид айлаб намозни кутиб ўтирибсиз. Уни кутиб ўтириш ҳам намоз ҳисобланади (яна қ. 572).

601-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар: “Набий (сав) ҳаётларида сўнгги бор хуфтон ўқидилар. Икки елкаларига салом берганларидан, сўнг, туриб: “Мана шу кўриб турган кечангиздан бошлаб юз йил ўтгач, Ер юзида ҳозир мавжуд бўлган кишилардан бирортаси қолмайди”, — дедилар. Одамлар Жаноб Расулуллоҳнинг сўзларини юз йил ичида ҳеч ким қолмас экан, деб нотўғри тушуниб, ваҳимага тушдилар. Аслида эса, Жаноб Расулуллоҳ бугун мана шу ерда ўтирган тенгқурлардан бирортаси ҳам қолмаслигини назарда тутган эдилар” (яна қ. 116).

42-боб

Хуфтондан кейин бола-чақалари ва меҳмонлар билан сўзлашиб ўтириш ҳақида

602-ҳадис

Абдураҳмон ибн Абу Бакр ривоят қиладилар: “Асҳоби суффа, яъни масжиднинг ҳовлисидаги супада яшайдиган уйсиз кишилар ниҳоятда камбағал эдилар. Набий (сав): “Кимнинг уйида икки кишига етгулик овқат бўлса, уч кишини, тўрт кишига етгулик овқат бўлса, беш-олти кишини олиб кетиб, тўйғазсин!” – дедилар. Абу Бакр уч кишини олиб келдилар. Жаноб Расулуллоҳ эса ўн кишини олиб кетдилар (Уларнинг ичида мен, отам, онам, билмайман яна хотиним, Абу Бакр билан пайғамбаримизнинг хонадонлари ўртасида югурдак ҳам бор эди шекилли). Абу Бакр пайғамбаримизнинг овқатланиб олишларини кутиб турдилар.

Туннинг худо хоҳлаганча қисми ўтгандан кейин уйларига қайтдилар. Шунда хотинлари: “Меҳмонларни ташлаб қаерда юрибсиз?” – деди. Абу Бакр: “Уларни вқатлантирмадингми?” – дедилар.Хотинлари: “Сизни келасиз дебунамадилар, кетиб қолдилар”, — деди. Абу Бакр сўкиндиларда: “Ўзларинг еяверинглар, худо ҳаққи, мен сира емайман!” – дедилар. Аллоҳга қасамки, овқатни қанча есак ҳам, камайиш ўрнига кўпайиб борар эди. Биз тўйгунимизча едик, лекин овқат илгаригидан кўпайиб кетди. Абу Бакр буни кўриб, хотинларига: “Эй Бани Фироснинг синглиси, нега бундай бўлди?” – дедилар.

Хотинлари: “Кўзларимга ишонгим келмайди, овқат илгаригидан уч баробар кўпайиб кетди”, — деди. Абу Бакр овқатдан едиларда: “Бу шайтоннинг ишидир”, — дедилар. Яъни, овқат емайман, деб ичган қасамларини назарда тутдилар. Кейин, яна бир луқма еб, қолганини Набий (сав)нинг хузурларига олиб кетдилар. Мен ўша ерда қолиб тонг оттирдим. Биз билан бир қавм ўртасида иттифоқ тузилган бўлиб, унинг вақти ўтган эди. Биз ўн икки киши бўлиб ажралиб чиқдик. Уларнинг ҳар бири қанча одам келганини билар эдим, барчалари биргаликда ўша овқатдан едилар” (яна қ. 3581, 6140, 6141).

104 марта ўқилди