Азон айтиш китоби ҳақидаги ҳадисдан

азон айтиш китоби

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Азон айтиш китоби

1-боб

Азон айтишнинг бошланиши (тарихи) ва Аллоҳ таолонинг: “(Улар) намозга азон айтсангиз, уни (намозни ёки азонни) мазах ва ўйин қилиб оладилар. Бу уларнинг ақлсиз қавм эканидан (далолат)дир” (“Моида” сураси, 58-оят) ҳамда “Эй, имон келтирганлар! Қачонки жуиъа кунидаги намозга (азон) чақирилса…” (“Жумъа” сураси, 9-оят) – деган каломи шарифи ҳақида

603-ҳадис

Анас (рз.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (сав) одамларни намозга чақириш учун (аввал) ўт ёқмоқ, занг чалмоқ лозимлигини айтдилар, сўнг яхудий ва насороларнинг ибодатга шундай даъват қилганлари эсга тушиб, Билолга азон жумлаларини икки мартадан, такбир жумлаларини эса бир мартадан айтишни буюрдилар”.

604-ҳадис

Ибн Умар айтар эдилар: “Мусулмонлар Мадинага келганларида бир ерга тўпланишиб, намоз вақтини белгилаб олишар эдилар. Намозга азон айтишмас эдилар. Бир куни намозга чақириш тўғрисида сўзлашиб қолдилар. Баъзилар: “Насоролар занг чалгани каби занг чалинглар!” – деса, баъзилар: “Яҳудийлар сурнай чалгани каби бир нарса чалайлик!” – дейишди. Шунда Ҳазрат Умар: “Намозга чақириш учун бир кишини юбормайсизларми?” – дедилар. Шунда Расулуллоҳ (сав) “Эй, Билол, ўрнингдан туриб, намозга чақиргин!” – деб айтдилар”.

2-боб

Азон жумлалари икки марта-икки мартадан айтилади

605-ҳадис

Анас (рз.): “Билолга азоннинг жумлаларини жуфт-жуфт қилиб, такбирни тоқ қилиб, “Қад қоматис-салот”ни эса икки марта айтиш буюрилди”, — дедилар.

606-ҳадис

Анас (рз.): “Одамлар тўплангач, намоз вақти бўлганлигини бирор нарса билан маълум қилиш кераклиги ҳақида сўзлашдилар. Аввал, қт ёқиш ёки занг чалиш керак, такбирни эса тоқ қилиб айтиш буюрилди”, — дейдилар.

3-боб

Такбир тоқ, “Қад қоматис-салот” жуфтдир

607-ҳадис

Анас (рз.): “Билолга азон сўзларини жуфт-жуфт қилиб, такбир сўзларини эса тоқ айтиш буюрилди”, — дейдилар. Исмоил: “Ушбуни Айюбга айтган эдим”, “Лекин, Қад қоматис-салот” жуфт айтилади” – деди”, — дейдилар.

86 марта ўқилди