Юртимиз шундай маконки, унда йил 12 ой бемалол оила даврасида ёки дўстлар билан дам олиш учун шарт-шароитларни топиш мумкин. Айниқса, ёз фаслида кўпчилигимиз шаҳардан ташқарига ошиқамиз. Соя-салқин ҳудудларни излаб қоламиз. Кимдир тоққа қараб кетади, кимдир сув бўйи — адирларга. Тоғда дам олиш ҳаммамизнинг диққат марказимизда бўлаверади. Эътиборингизга Joytop.uz веб сайти ҳақида муҳим маълумотларни ҳавола қиламиз. У орқали сиз исталган пайтда дачалар, хонадонлар, меҳмонхона-ю ва оромгоҳларни топиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, саёҳат ва экстрим турларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Тоғда дам олиш ёки ички туризм бўйлаб саёҳат қилиш
Joytop.uz веб сайти маъмурият сиз учун шунчалик қулайликларни яратишганки, сайтга кириб кўнгилга ёққан йўналишни танлашингиз мумкин. Қайси ҳудудда ёки туманда дам олишни истайсиз, балки қисқа фурсатга ижрага олмоқчидирсиз? Хуллас, ўзингизга ёққан масканни танлаб, буюртма бераверасиз. «Брон» қилинган маскан ўша куни сизни кутиб олади. Аввалги пайтларда бир ҳолат кўп учраб турарди. Масалан, биронта манзилга — дачага борилса унинг эгаси бошқаларга бериб юборган бўлиб чиқарди. Ноҳуш вазиятга тушиларди. Энди эса, бунақаси бўлмайди. Ҳаммаси аниқ ва равшан тарзда ишлайди. Сана ва вақтини кўрсатасиз, манзилни танлайсиз ва буюртма берасиз. Жой эгаси бундан хабардор бўлади ва сизни ўша куниёқ кутиб олаверади.
Тошкент шаҳри дейсизми ёки бошқа вилоятлардаги хонадонларни барчасини ижарага олишингиз мумкин. Тоққа чиқиб дам олиш ҳам шунинг ичида бўлаверади. Агар сиз юртимиз бўйлаб ички туризм қилмоқчи бўлсангиз марҳамат — исталган турга буюртма бераверасиз. Велотурдан тортиб, отларда сайр қилишгача ёки парашют билан боғлиқ экстрим турми барчаси ҳақида Joytop.uz сайтидан маълумот топасиз. Бугунга келиб, хонадонлар ижараси бўйича жуда кўп муаммолар юзага келмоқда. Аниқроғи, керакли хонадонларни топиш амри маҳол бўлиб қолди. Чунки талаб кўп эди. Эндиликда сиз ўша квартирани аввалдан кўрасиз, шартлари билан танишасиз ва қарор қиласиз. Бемалол суратларини кўздан кечириб чиқишингиз ва эгаси билан алоқага чиқиб келишишингиз мумкин бўлади.
Дачалар мавзусига алоҳида тўхталиб ўтамиз. Joytop.uz сайтидан мос равишда шу бўлимга ўтсангиз Тошкент вилоятининг барча тоғ-ён бағирларидаги дам олиш жойларини кўрасиз. Улар ҳақида маълумотлар оласиз, қулайликлари билан танишасиз ва нархларини билиб оласиз. Тақвим деган бўлим орқали қайси кунлари банд қилинганини ва аксинча қайси кунларда очиқлигини биласиз. Маслаҳатлашган ҳолда бир фикрга келаверасиз. Биринчиси банд бўлса, иккинчиси, у ҳам банд бўлса учинчи, тўртинчи ва ҳоказо. Ихтиёрингиздан кўплаб вариантлар мавжуд бўлади.
Мулк эгалари учун фойдали имконят
Юқорида айтганларимиз мижозлар учун эди. Мулк эгалари ҳам бемалол тоғда дам олиш учун ўз хонадон ёки дала ҳовлиларини ижрага беришлари мумкин. Бунинг учун веб сайтда рўйхатдан ўтилади ва кўчмас мулк ҳақида маълумот киритилади. У хонадонми ёки дача керакли турга ажратилинади. Жойлашган манзили ва барча шароитлари кўрсатилади. Алоқа учун телефон рақамлари тақдим этилади ва мижозлардан бўладиган қўнғироққа жавоб бераверишади. Муҳими, кўпроқ маълумот киритилса шунча яхши. Фотосуратларни ҳам сифатлисини ишлатган мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги замон шунчалик тезкорки, ишдан бш кўтарилмай қолди. Бу барибир яхши мас. Дам олиш учун албатта вақт ажратиш лозим. Шаҳарнинг шовқин суронидан сал узоқроққа чиқиб, кўнгилни хотиржам қилиб қайтишга нима етсин. Бу борада сизга Joytop.uz сайти яқиндан ёрдам беради. Сайтга ташриф буюринг ва бунга ўзингиз амин бўлинг.
Керакли алоқалар
Веб сайт: joytop.uz