АҚШнинг «Интер Майами» клуби ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрича, ҳаммаси Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин ўзгариб кетган экан. «Барселона» жамоаси собиқ футболчиси кўп нарсаларга ойдинлик киритиб берди.
Месси ЖЧ-2022 ҳақида нималар деди?
«Биз Қатарга учиб борган кунимиздан бошлаб, бош соврин учун асосий даъвогар эканлигимизни билгандик. Бу ҳақида очиқчасига гапиришни истамасакда, ичимизда шу туйғулар ўтарди. Боз устига, матбуотда ҳам бизнинг етакчи эканлигимиз кўп таъкидланарди. Бунга қанақадир ишониб қолдик.
Аммо, Саудия Арабистонига қарши кечган ва ундаги мағлубият бизни ерга тушириб қўйди. Биз Осиё жамоасига мағлуб бўлдик. Футболда шунақаси ҳам бўлади. Кўпчилик кулишни ҳам бошлаган бўлса керак.
Кейин ўзимизга келдик. Жаҳон чемпионатидаги ҳар қандай рақиб билан осон ўйин ўтказмадик. Нидерландия, Бразилия ёки бошқа топ-жамоа бўладими, муаммолар етарли бўлади ҳар доим. Лекин, Австралияга қарши маза қилиб ўйнадик. Шу жойгача етиб келишдими, демак улар ҳаммасини тўғри қилишган экан. Голландлар билан анча тер тўкишга тўғри келди.
Умуман олганда, Аргентига доим фаворит сифатида қайд этилиб келганди», — дейди аргентиналик юлдуз.
Мусобақагача ким етакчи эди?
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионати олдидан сунъий тафаккур ЖЧ-2022 ғолибларини тахмин қилиб берганди. Ўшанда суперкомпьютер Аргентинани чемпион бўлишини аниқлаган. Натижада эса, ушбу компьютернинг ҳисоб-китоблари тўғри бўлиб чиқди.
Месси ЖЧ-2022 ҳақида гапирар экан, польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ҳақида ҳам гапириб берди.
«Мени «Олтин тўп»га муносиб кўришганда, Роберт норози эканлигини билдирди. Мен буни билардим ва майдонда унга қарши нафрат билан ўйнадим. Учрашув пайтида қўлини узатганда сўрашмадим ҳам. Чунки, ундан ҳафсалам пир бўлганди», — дейди Аргентина миллий терма жамоаси сардори.
Месси яна бошқалар ҳақида сўзлади
«Жаҳон чемпионатигача мени аҳволим яхши эмасди. Оилам ҳам хурсанд бўлмаган. Мени яхши кўрадиган яқинларимнинг аҳволи ҳавас қиларли эмасди. Аммо, ЖЧдан кейин ҳаммаси ўзгарди. Мени севиб қолишди. Унгача фақат танқид қилишарди. Якунда мени 100% аргентиналиклар яхши кўриб қолишди», — қўшимча қилди у.