Google Ads ҳақида китоб

google ads ҳақида китоб

Биз яшаб турган дунёда Интернет орқали савдо қилаётган ва нимадир сотиб олаётган инсонлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Онлайн-бизнес ўсаётгани боис Интернет-маркетинг ҳам ўз навбатида ривожланяпти. Айни пайтда, керакли мижозларни маҳсулот ёки хизмат турига жалб қилишнинг бир нечта услублари яратилди. Facebook, Инстаграм, Google, Яндекс ва Телеграм каби платформалар мижоз топадиган асосий манбаларга айланиб улугурди. Бугун Google Ads ҳақида китоб мавзусига тўлиқ тўхталиб ўтамиз.

Google Ads ҳақида китоб — биринчи ўзбекча рисола

Ҳар бир реклама платформаси ўзига яраша мижозларни топиб бермоқда ва унинг ортидан келадиган даромад ҳам ўшанга яраша бўляпти. Лекин, шундай платформалар борки, улар орқали келадиган инсонлар — мижозлар анча сифатли ва узоқ муддатли бўлади. Бошқача қилиб айтганда уларни “иссиқ мижозлар” дейишади. Яъни, уларга ҳозирда шу маҳсулот ёки хизмат тури керак, бунга “пишиб” етишган бўлади. Хўш, улар нима қилишади? Жавоби оддий — излашади!

Қидирув тизимлари табиий равишда чиқарадиган натижаларни “органик” натижалар деб атаймиз ва улар юқори ўринларда кўринади. Яъни, биринчи саҳифанинг дастлабки 10 та ўринида кўрсатилади. Одамларнинг кўзи ўша жойга тушади. Мана шу табиий равишда чиқадиган қидирув натижаларининг устидан кўриниб турадиган эълонлар ҳам бўлади. Бунинг номи контекст-реклама дейилади. Гугл оламида шунақа эълон яратадиган платформанинг номини Google Ads деб аташса, Яндекс оламида Яндекс.Директ деб номланган. Иккисида ҳам мантиқ деярли бир хил. Бажарадиган вазифалари ҳам ўхшаш.

Мазкур саҳифа айнан шу соҳада дунёни титратган ва етакчи бўлган Google Ads тизимида ишлаш ҳақидадир. Бу Гугл Реклама ҳақида китоб. Номи — «Google Ads: Буюк қудрат ва бойлик макони». Ўзбек тилида чиқарилган биринчи профессионал қўлланма ҳисобланади.

Гугл китоб ҳақида барафсил

Ушбу китобни атайлаб A4 форматда чиқаришга қарор қилганмиз. Зеро, рақамли асрда яшаб, бу форматга кўзимиз ўрганиб кетган. A5 ёки бошқа китобий ўлчамларга қараганда уқиб олиш ҳам осонроқ кечади. Бу тажрибадан ўтган. Унда жуда қизиқ маълумотлар келтирилган. Гуглнинг сирлари ва «копқон»лари ҳақида сўз юритилади. Атайлаб пул «шилиш» учун қўйилган тузовлар ҳақида кўп нарсаларни билиб оласиз.

Сизни мисли кўрилган имкониятлар ва яхшигина даромадлар кутмоқда, ишонаверинг. Бунинг учун бу илмни эгаллашингиз ва уни қадрига етишингиз лозим. Пул тўлаб олинган илмни уқиш ва ўзлаштириш талаб этилади.

Google Ads ҳақида китобни қаердан сотиб олса бўлади?

Бу китоб пуллик. Нархи — 250.000 сўм. Ичидаги маълумотлари битта курсга бориб, 200$ тўлаб ўрганадиган илмингиздан кам эмас.

Демак, Google Ads оламига ҳуш келибсиз!

Мурожаат учун:

Телефон/Телеграм: +99897-7508030

89 марта ўқилди